Сурхондарё қишлоқ хўжалиги майдонлари дронлар орқали назорат қилинади

1

23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, йиғилишда қишлоқ хўжалигида  олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берган Сурхондарё ҳокими Эркинжон Турдимов, вилоятда ғалла майдонларида барча камчиликларни тугатиш бўйича секторларда тизимли иш ташкил этилиши, чигит экиш ишлари 15 апрелгача якунига етказилишини билдирди. Эркинжон Турдимов вилоятда мавжуд 41 минг гектар аҳоли томорқасининг 40 фоизидангина самарали фойдаланаётганини айтиб ўтди. Бу борада ҳам амалга ошириш зарур бўлган жиҳатларга тўхталди.

Вилоят ҳокими Давлат раҳбаридан фосфат минерал ўғитларни вақтида етказиб бериш бўйича мавжуд муаммоларни етказиб, ер майдонларини мониторинги, ҳосил ривожини назорат қилишда дронлардан фойдаланиш ижобий натижа бераётганига эътибор қаратди ва вилоятга 8 дона ана шундай ускуна кераклигини айтди.

Президент барча соҳалар қатори, қишлоқ хўжалигида ҳам янгича фикрлаб ишлаш услуби катта самара беришини таъкидлаб, бу борада муаммолар ҳал қилинишини билдирди.

Kun.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!