Сут етиштириш чорвачилигининг айрим жиҳатлари хақида

Сир эмас, Ўзбекистонда чорвачилик талай вақт давомида аянчли ҳолатда ташлаб қўйилган эди. Аммо сут ва гўшт маҳсулотларига тобора ортиб бораётган талаб ва ички бозордаги бир мунча барқарор ва жозибадор нарҳлар тадбиркорлик вакиллари орасида бу соҳага нисбатан катта қизиқиш уйғотди ва прировардида қишлоқ хўжалигининг бу машаққатли ва серхаражат соҳасига сармоялар қуйилмаси оқиб кела бошлади.

Кейинги йилларда мамлакатмизнинг турли минтақаларида хориждагилардан қолишмайдиган замонавий чорвачилик фермалари ташкил этила бошланди. Бу ерда қора молларнинг туёқ сонини кўпайтириш асоси бўлиб хориждан сотиб олинган зотдор сигирлар хизмат қилади. Бунда поданинг зотдорлик таркибини такомиллаштиришга, уларни боқиш ва парвариш қилиш шароитларини яхшилашга катта аҳамият ажратилмоқда.

Эндиликда сут етиштириш чорвачилиги бўйича етакчи ҳисобланган Исроил мутахассисларининг тажрибаси биз учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ асқотиши мумкин. Қолаверса, исроилликларнинг тажрибаси яна шуниси билан ҳам аҳамиятлики, мамлакатларимизнинг иқлим шароитлари айнан ўхшаш, шу сабабли ундан об-ҳаво шароитларига оид ҳеч қандай тузатиш киритмасдан тўлиғича фойдаланавериш мумкин.

Ҳозирги кунда аввал мавжуд бўлган кам шамоллатиладиган, харобага айланаёзган эски турдаги ферма-молхоналар ўрнига тобора кўпроқ Исроил лойиҳаси асосида замонавий бостирмалар бунёд этилаяпти ва моллар йилнинг катта қисмини худди ана шу бостирмалар остида ўтказишмоқда. Бундай бостирмаларнинг майдони хатто бир гектарни ташкил этиши мумкин, чорва моллари бундай бостирмалар остида торлик-тангликни сезмай, кенг майдонда юргандек бемалол айланиб юриши мумкин. Бостирмалар ости ҳамиша қуруқ ва ёруғ, қурилманинг баландлиги ҳам салобатли бўлгани учун, унинг ичида ҳамиша шамол айланиб туради ва ёқимсиз ҳид сезилмайди.

Салмоқли озуқа базаси яратилган ва рационни янада яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда бу ерга ҳам механизация кириб келди, қатъий мутаносибликда тайёрланган емни емтарқатгич ускунаси ёрдамида тарқатилади. Хўжаликлар, бутун иш жараёни автоматлаштирилган, компьютерлар ёрдамида назорат қилинадиган замонавий соғиш заллари билан муносиб равишда фахрлансалар арзийди.

Фермерларимиз учун ҳозирги кунда бутун дунёда кенг қўлланилаётган “қадамўлчагич” ,“кавшўлчагич” ва шу каби электрон мосламалар мутлақо янгилик бўлиши мумкин. Улар моллар ҳаёт кечиришининг бир қарашда иккинчи даражали жабҳаларига боғлиқ равишда ниҳоятда муҳим ахборотни олиш имконини беради.

“Қадамўлчагич” ҳар бир сигирнинг оёқларига кийдирилган халқача бўлиб, у бир вақтнинг ўзида қадам ҳисоблагич ва хусусий идентификацияловчи вазифасини ўтайди. Бу асбобдан репродукцион жараёнга оид аниқ ахборотни олиш учун фойдаланилади, бу эса сигирларнинг қисир қолиши ҳолатини деярли йўққа чиқаради.

Мутахассислар фикримизга қўшилишади, “ов” вақтида молхонада ғунажинларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатини соатлаб ўзингиз кузатганингиздан кўра, бу жуда ҳам қулай усул. Фурсат бой бериб қўйилса, борми, қочиш муддатини аниқлаш учун яна 24 кун кутишга тўғри келади. Бу эса қимматбаҳо сутни йўқотиш ва келгуси наслнинг миқдорининг пасайиши деган гапдир.

Қадам ҳисоблагич мосламаси, уруғланиш кунини юз фоиз аниқлик билан маълум қилади. Гап шундаки: “кўзи сузилган” (овуляция арафасидаги давр шундай аталади) сигир безовталанган, ҳаяжонланган ҳолатда бўлади ва одатдаги ҳолатдан кўра таҳминан икки марта кўпроқ қадам ташлайди, ҳаракат қилади. Сигир соғинга келиб турганда унинг оёғига кийдирилган халқадан бугунги кунга оид барча маълумотлар автоматик тарзда ечиб олинади, ва улар шу заҳотиёқ фермернинг компьютерида намаён бўлади. Фермер эса сигирнинг қадамлари сонига қараб, унинг қочириш даври келган ёки келмаганлигини аниқ билиб олади. Бундан ташқари, компьютер уруғлантириш муддатлари тўғрисидаги тавсияларни, шунингдек муайян бир сигир учун унинг зотини, наслини ҳисобга олган ҳолда тавсия этиладиган ва генетик жиҳатдан оптимал мос келадиган уруғлар бўйича ўз таклифларини беради.

Сигирларнинг сокин ва хотиржам ҳолати унинг сути кўпайишига бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳеч хаёлингизга келганми? Албатта, йўқ. Буни қарангки, бу ҳаётда исботланган ҳолат экан.

Шу сабабли, исроиллик чорвадор-мутахассислар фермаларда иккита мислсиз, юқори технологик ихтрони– “кавшўлчагич” ва сигирнинг соғилиш тезлигини кўрсатувчи аппаратни қўллашни тавсия этмоқдалар.

“Кавшўлчагич” — молнинг жағига ўрнатилган кичик мослама сигирнинг кун давомида кавш қайтариш миқдорини санаб туради. Унинг нима кераги бор дейсизми? Гап шундаки, сигирлар сокин ва хотиржам ҳолатда бетиним кавш қайтариб турадилар, бу физиологик эҳтиёж ҳисобланади, бироқ атрофда салбий таъсир этувчи омил пайдо бўлса, яқин атрофда ит ҳурадиган бўлса ёки трактор таррилаб ишлаб турса, сигир шу заҳотиёқ кавш қайтаришдан тўхтайди. Бу эса сигир ўзини нохуш ҳис қилаётганини, стрессга дучор бўлганлигини кўрсатади. Бу ўз навбатида сутнинг камайишига олиб келади.

Сигирнинг соғиб олиниш тезлигини кўрсатувчи асбоб ҳам молнинг “кўнглини” билишга қаратилган, зеро сигир агар асабийлашиб турган бўлса, секинроқ соғилади ва ҳамма сутини тўлиқ соғинга бермайди.

Ишонаверинг, агар мазкур қўшимча мослама ихтиёрингизда мавжуд бўлса, молларни асабийлаштирувчи манбаларни бартараф этиш орқали сут соғинини анчагина кўпайтириш мумкин.

Аммо ташқи таъсирлантирувчиларни осонгина бартараф этиш мумкин бўлгани ҳолда, об-ҳаво шароитлари каби таъсир кўрсатувчи муҳим омилларни яхшилаш оддий иш эмас. Ўз минтақамиздаги шароитдан ёз мавсумида ҳаммага нечоғлик қийин бўлишини, толиқтирувчи жазирама нима эканлигини биламиз. Биқиқ маконга қамалган вазмин сигирлар жазирама иссиқдан худди бошқалардек озор чекади. Бу эса моллар иштаҳасининг пасайишига, пировардида сут миқдорининг камайишига олиб келади.

Бироқ, бу вазиятни молларга қулай шарт-шароит яратиб бериш орқали осонгина тузатиш мумкин. Бунга фермаларда ўзига хос микроиқлим яратиб берувчи сув сачратқи ва туманлантирувчи воситалар ёрдамида сув билан совутиш орқали эришиш мумкин.

Ҳамонки бугун биз исроиллик чорвадорлар тажрибаси тўғрисида сўз юритар эканмиз, Вулкани номли чорвачилик институти (Исроил) томонидан яратилган кўплаб мини спринклерлар, туманлантирувчи мосламалар борасида тўхталиб ўтиш жоиз. Қолаверса, фирмамиз бу соҳага бевосита алоқадор бўлиб, Ўзбекистон бозорида суғоришнинг илғор усулларини жорий этиш билан шуғулланмоқда.

Бунда на бирон ниҳоятда қимматбаҳо, на бирон беқиёс мураккаб нарса йўқ, ҳамма буюк нарсалар содда бўлади, деганларидек. Бу қурилма насосдан, сувни тозаловчи фильтрдан, электромагнит клапанидан, контроллердан, қувурлар тизимидан ва махсус майда дисперсловчи спринклерлардан ташкил топган. Сув магистрали материалларни ва монтаж ишларини сарф-харажатини камайтириш учун ҳар хил диаметрдаги қувурлардан йиғилади. Тизимнинг иш тартиби (сувни сачратиб бериш муддати ва танаффуснинг давомийлиги) Geva-75w контроллери ёрдамида бошқарилади.

Бундай тизимни чорвачилик мажмуасида муайян баландликка ўрнатиб, ҳавонинг қулай ҳарорати ва намлигини бутун ёз мавсуми давомида яратиш мумкин. Вужудга келаётган туман моллар устидаги ҳаво қатламини совутиб, тўлиғича буғланиб кетади ва молларнинг оёқ ости мутлақо қуруқ ҳолатида сақланиб қолаверади. Шу сабабли ушбу қурилмалар очиқ ва ёпиқ молхоналар учун бир хилда мос келади.

Бундай лойиҳаларнинг ўзини оқлаш муддати ҳисоб-китобларга кўра, бир-икки мавсумни ташкил этади.

Бугунги кунда турли суғориш ва сув сепиш тизимларини ўрнатиш бўйича анчагина тажрибага эга компаниямиз, фермаларда ва чорвачилик хўжаликларида батамом қулай микроиқлим яратиш бўйича зарур ускуналарни ўрнатишда малакали ёрдам кўрсатиши мумкин. Мазкур лойиҳалар амалга оширилганда приовард натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли хил омилларга алоҳида эътибор ажратилади. Биз муаммоларни ҳал этишга европача прагматизм билан ёндашамиз, шу билан бирга маҳаллий шароитларни алоҳида эътиборга оламиз, бу эса энг қийин вазиятларда ҳам ижобий натижага эришувимизда катта ёрдам беради.

Манба: agropoliv.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!