Тупроқ (pH) ни мувозанатлаш

Тупроқ (рН) ўсимликларнинг ҳаёти ва ривожланиши учун муҳим ҳисобланади, у тупроқдаги озуқаларнинг қабул қилинишида алоҳида ўрин тутади. Тупроқ рН 6.0 — 6.5 оралиғида бўлиши ўсимлик турига қараб энг мувозанатлашган ҳолат ҳисобланади. Озуқанинг сувда эрувчанлиги унинг ўсимлик ёки дарахт илдизлари орқали қабул қилиниши учун муҳимдир. Масалан, Азотнинг (N) сувда эрувчанлиги юқори бўлиши учун тупроқнинг (рН) кўрсатгичи 4-8 оралағида бўлиши талаб этилади. Агар тупроқ (рН) бундан юқори бўлса, Азотнинг (N) сувда эрувчанлиги қийинлашади ва ўсимлик уни яхши ўзлаштирмайди.

Ўзбекистондаги аксарият тупроқларнинг (рН) кўрсатгичи 8-9 оралиғида. Мувозанатлашмаган!

Тупроқнинг ишқорлилиги ёки кислоталилиги (pH) тупроқдаги озуқаларнинг ўсимлик ўзлаштириши учун зарур бўлган элементларгача парчаланиши ва уларнинг ўсимликлар (дарахтлар) томонидан ўзлаштирилишида муҳим рол ўйнайди. Тупроқ (рН) мунатазам равишда (бир йилда бир марта) текшириб турилиши талаб этилади, шунда (рН)ни мувозанатлаштириш учун кўраётган режаларингиз иш бераётганлиги ёки  йўқлиги ҳусусида ҳулоса қилиш мумкин бўлади.

Агар паст бўлса, тупроқ (рН) ни кўтариш чоралари

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўсимлик яхши ривожланиши ва берилаётган озуқаларни муваффақиятли ўзлаштириши учун мувозанатлашган (рН) кўрсатгичи 6.0 — 6.5 оралиғида бўлиши талаб этилади. Одатда агар (рН) кўрсатгичи 6.5дан паст бўлса, уни кўтариш учун майдаланган (кукун ҳолига келтирилган) оҳактош ишлатилади. (рН) ни кўтариш қобилиятидан ташқари оҳактош тупроқни Кальций билан бойитишга ёрдам беради. Баъзилар доломатик оҳактош ишлатишни авфзал кўради, чунки унининг таркибида Кальций билан бирга Магний бор. Лекин, таркибида Магний юқориб бўлган (серпантин) тупроқларга қўшимча Магний қўшиш ҳожати йўқ. Қуйида (рН)ни кўтариш учун неча тонна оҳактош зарур бўлиши келтирилган.

Зарур миқдордаги оҳактошни қўшиш учун дастлаб тупроқ анализини қилдирир талаб этилади. Тупроқ анализи тупроғингиз тури ва унинг (рН) ни аниқлаб беради. Тупроқнинг клейлилик (клей тупроқлар, баъзи ҳудудларда “сирач тупроқлар” деб номланади) таркиби ортиб бориши билан, талаб қилинувчи оҳактошнинг миқдори ҳам унга пропорционал тарзда ортиб боради. Бу дегани, қумоқ тупроқларга нисбатан клей (сирач) тупроқларнинг (рН) кўрсатгичини мувозанатлаштириш машаққатлироқ. Шу сабабдан, дарахт экишдан олдин тупроқни анализ қилдириш талаб этилади. Экишдан олдин оҳактошни тупроққа сочиб, 18-20см чуқурроқ чизель ва плуглаб ташланиши талаб этилади.

Изоҳ: тоғ ёнбағирларида учрайдиган қизил ёки қизғиш тупроқларнинг одатда (рН) кўрсатигичи паст бўлади.

Энди эса, агар юқори бўлса, (рН) ни пасайтириш чоралари

Изоҳ: Ўзбекистондаги аксарият тупроқларнинг (рН) кўрсатгичи балан, яъни 8-9 оралиғида. Ёдингизда тутинг, (рН) мувозанатлан экан, қанчалик кўп озуқ берманг, дарахт уларни яхши ўзлаштирмайди ва ҳосилдорлик чегараланиб қолаверади (яъни кўтарилиши қийин бўлади).

Баъзи ишқорли тупроқларнинг (рН) кўрсатгичи 6.5дан юқори бўлади. Баъзи озуқалар (аммоний сульфат, аммоний нитрат ва карбомид) тупроқ билан аралашганда кислотали муҳит ҳосил қилади ва натижада (рН) пасайишни бошлайди. Асосан бу мувозанатлаштирилган тупроқни барқарор ушлаб туриш учун ҳизмат қилади. Баъзи органим (табиий моддалар) сосна барглари ёки торф мохи бир неча йиллар давомида (рН)ни пасайтиришга ёрдам беради, лекин бунга жуда кўп йил керак бўлади (табиатда бу жараён минг йиллар давомида содир бўлади). (рН)ни қисқа вақтда пасайтириш учун эса Олтингургутдан фойдаланилади. Олтингургут тупроқ билан аралашганда Олтингургут кислотаси ҳосил бўлади ва у (рН) ни пасайишига сабаб бўлади. (рН)ни пасайтириш секин кечувчи жараён, бунга одатда 1-2йил керак бўлади.

Гипс (кальций сульфат) + натрийли тупроқ кальций юқори бўлган тупроқ + сульфат натрий (сув билан ювилиб кетувчи). Гипс шўрлиги юқори бўлган тупроқларда қўлланилса кўп ёмғир ёки катта миқдорда суғориш (бостириб) орқали сульфат ювилиб кетади. Тузнинг ювилиши натижасида тупроқнинг сув ўтказувчанлиги яхшиланади.

Гипс (кальций сульфат) тупроқдаги тузни сиқиб чиқариш (ювиш ҳусусиятига эга) шу сабабдан шўрҳок ерларда жуда фойдали. Гипс асосан туз миқдори юқори ёки шўрхок ерларда қўлланилса (рН) ни туширишда катта аҳамиятга эга, аммо шўрхок бўлмаган ерларда (рН) ни тушириш мақсадида Гипсдан фодаланишнинг самараси Олтингургутга нисбатан паст. Аммо, Гипс шўрхок бўлмаган ерларда ҳам тупроқ унумдорлигини оширишда жуда катта рол ўйнайди.

Шўрхок бўлмаган ерларда Гипс ўрнига Олтингургут ишлатиш (рН)ни туширишда жудда яхши самара беради.

Ҳулоса, тупроқ унумдорлиги оширмасдан туриб ҳосилдорликни ошириш жуда қийин. Агар сифатли ва мўл ҳосил олмоқчи бўлсангиз, дарахт экишдан олдин тупроқ саломатлиги ва унинг унумдорлиги ҳусусида қайғуринг ва зарур чораларни кўринг. Тупроқ (рН) мувозанатланмас экан, энг қимматбаҳо озуқалар дарахт томонидан яхши ўзлаштирилмайди ва бу албатта ҳосилдорликка ўз таъсирини ўтказади.

Манба: @fruitmaster

Дўстларингизга ҳам улашинг!