Uz CLAAS Agro фермерлар учун ўқув дастурини ишга туширди

Пресс-релиз

2023-йилнинг бошланиши Uz CLAAS Agro учун ҳодисаларга бой бўлди. Шулардан, Республика фермерлари учун компаниянинг янги ўқув дастури бошланди – февраль – апрель ойларида Ўзбекистоннинг бешта вилоятида DOMINATOR 260 русумли янги ғалла ўриш комбайни бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Биринчи семинарлар Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун ўтказилди. Тадбирлар доирасида илғор агротехнологиялар, хусусан, CLAAS компаниясининг янги ишлаб чиқилган – DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайни асосий ўринни эгаллади. Ўзбекистонда ушбу модель 2022 йил Uz CLAAS Agro корхонаси томонидан ишлаб чиқариш бошланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон фермерлари, ўз синфида самарадорлик кўрсаткичлари ва сифати буйича узини яхши намойиш этган ихчам DOMINATOR 260 комбайнининг афзалликларини аллақачон баҳолай олишди. Семинарлар давомида, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги хўжаликлардан бирида ўтказилган синовлар натижалари ёритиб борилди. Тузилишидаги кўплаб янгиликларга қарамай, комбайнга техник хизмат кўрсатиш осон, иш учун жуда қулай. Тадбир доирасида DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнининг техник ва технологик афзалликлари муҳокама қилинибгина қолмай, балки техникаларни сотиб олиш учун мавжуд ва энг қулай молиявий имкониятлар кўтарилди, шунингдек, сервис хизмат кўрсатиш дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Uz CLAAS Agro компанияси ўзбек фермерлари учун ўқув семинарларини ўтказишни давом эттиради. Йил охиригача республиканинг яна бешта вилоятида ўқув тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Навбатда Тошкент, Сирдарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари. Семинарларнинг иккинчи тўлқини доирасида компания мутахассислари анъанавий бошоқли-дон экинларини йиғиш ечимлари билан бир қаторда маккажўхорига ҳам эътибор беришади, шунингдек CLAAS тракторлари йўналиши ҳақида батафсилроқ маълумот беришади.

Ахборот маълумотномаси

Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») — CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-немис қўшма корхонаси. Uz CLAAS Agro компанияси O’ZAVTOSANOAT AЖ таркибига киради.

Uz CLAAS Agro заводи 12 йил давомида йиғиш сехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтди. Бугунги кунда Uz CLAAS Agro корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва трактор бирликлари ишлаб чиқарилмоқда, бу ерда 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис мутахассис ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони
20 000 квадрат метрни ташкил этади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати — йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайнлари.

Uz CLAAS Agro-нинг бутун фаолияти давомида корхонада 2100 донадан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2600 донадан ортиқ тракторлар, 700 дан ортиқ ем-ҳашак тайёрлаш техникалари ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунга келиб завод DOMINATOR русумли ғалла ўриш комбайнларни, ARION 630C русумли тракторларни ишлаб чиқаради. DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630C тракторларининг янги моделини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек MARKANT русумли прессловчи-йиғувчи (пресс-подборщик) техникаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.

Uz CLAAS Service компанияси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникасига сервис (техник) хизмат кўрсатишни амалга оширади. Бош офиси ва марказий эҳтиёт қисмлар омбори Тошкентда жойлашган. Компания Ўзбекистоннинг 13 та худудини қамраб олувчи филиаллар ва омборларнинг кенг тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service мобил хизматига эга бўлиб, у жойларда сервис хизматини тезкор амалга ошириш имкониятига эга.

Uz CLAAS Agro ҳақида яна кўпроқ фактлар t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice каналларида. Обуна бўлинг!