Тошкентда “UZAGROEXPO-2018” кўргазмаси старт олди

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “UZAGROEXPO-2018” – қишлоқ хўжалиги ва “UZAGROEXPO-2018” – озиқ-овқат саноати XIV халқаро кўргазмалари бошланди. 
Деҳқончилик, чорвачилик, ветеринария, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлари, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва уларни қайта ишловчи, совитувчи ҳамда қадоқловчи ускуналар намойиш этилаётган нуфузли кўргазмаларда дунёнинг 20 мамлакатидан 170 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда.
Кўргазма 23 ноябрга қадар давом этади.