Ўзбекистонда Картошка етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида жорий йилда инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида 483 фермер хўжалигида 95 гектар майдонга қизил қалампир, 2 минг 935 гектарга қизилмия экиш режалаштирилган.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2018-2019 йилларда ҳудудга 10 миллион 500 минг долларлик инвестиция жалб этиш режалаштирилган бўлиб, бу 600 га яқин иш ўрни яратиш имконини беради.

Жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 миллион 500 минг, қишлоқ хўжалиги учун 4 миллион 875 минг, чорвачиликка 1 миллион 522 минг, балиқчилик ривожига 763 минг ва бошқа соҳаларга 2 миллион 590 минг доллар миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!