Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистонда тут баргидан шифобахш чой ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда тут баргидан шифобахш чой ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятда амалга оширилаётган бир қатор иқтисодий лойиҳалар тақдим қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Тақдим қилинган лойиҳалардан диққатга сазоворларидан бири тут баргларидан шифобахш чой ишлаб чиқариш бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, тут баргида кофеин ва танин миқдори чой баргларидан 200 марта камроқ, витамин ва минераллар миқдори эса анча кўп. Тут барги таркибида кўп миқдорда В1, В2, А, С ва РР витаминлари ҳамда калий, кальций, магний, натрий, фосфор, темир каби микроэлементлар мавжуд.

Президент ушбу лойиҳани маъқуллади ва бундай чойнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва импорт ўрнини босишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, вилоятнинг ўрмон хўжалиги ҳам катта салоҳиятга эга. Ўзбекистонда ўсувчи шифобахш ўсимликлар турли соҳаларда кенг қўлланади. Жумладан, хорижда цистанхе ва исириққа талаб катта. Биргина цистанхенинг доривор хусусияти женшенникига қараганда беш баробар юқори.

Шавкат Мирзиёев бундай табиий имкониятларни тўла ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

Ўз | O'z
 

Register

Username cannot be changed.
Open

Cart
  • No products in the cart.