Домой Агро янгиликлар Ўзбекистон ўтган йилда неча миллион долларлик мева-сабзавотни экспорт қилгани айтилди

Ўзбекистон ўтган йилда неча миллион долларлик мева-сабзавотни экспорт қилгани айтилди

58

Ўзбекистонда 2017 йил январь-декабрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш экспорт ҳажми 708,8 млн АҚШ долларини ташкил қилди, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш экспорт ҳажмида 35,9 фоизни мева ва резаворлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,0 фоизга ўсди), 30,7 фоизни сабзавотлар (18,6 фоизга), 22,5 фоизни узум (12,2 фоизга) ва 4,1 фоизни қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотлари (49,9 фоизга) ташкил қилади.

Ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 46,4 фоиз), Россия (18,0 фоиз), Афғонистон (6,6 фоиз), Хитой (5,7 фоиз), Туркия (4,5 фоиз), Қирғизистон (4,3 фоиз) ва Ироқ (1,7 фоиз) ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!