Uzgrow tashkent 2021 халкаро иссикхона ва суғориш тизимлари кўргазмаси

4-5-6 ноябрь кунлари International Hotel Tashkent меҳмонхонасида икки томонлама музокаралар (B2B) доирасида Халқаро иссиқхона ва суғориш тизимлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмага ташриф буюриш мутлақо бепул, фақатгина олдиндан электрон рўйхатдан ўтиш керак.

Кўргазмада 20 дан ортиқ турк, ўзбек ва бошқа ҳорижий корхоналари ўз технология ва махсулотлари билан қатнашишади.

Кўргазмада намоиш этиладиган технология ва маҳсулотлар:

  • Иссиқхона, боғдорчилик ва кўчатлар;
  • Уруғлар, ўғитлар ва агрокимёвий моддалар;
  • Суғориш тизимлари;
  • Иссиқхона тизимининг иқлим назорати.

Нима учун UZGROW TASHKENT 2021?

  • B2B форматида бўлиб ўтадиган кўргазма иштирокчиларга потенциал мижозлар билан учрашиш имкониятини беради.
  • 33 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бўйича Марказий Осиёда энг йирик мамлакатлардан бири ҳисобланади.
  • Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тараққиётида муҳим иқтисодий рўл ўйнайди. Иссиқхона тизимига ўтиш Ўзбекистоннинг инвестиция стратегиясида муҳим қисмдир.
  • Ўзбекистон пахтачиликдан кўп тармоқли қишлоқ хўжалигига ўтиш жараёнида.
  • Иссиқхона тизимига киритилган сармоялар туфайли, Ўзбекистон юқори қўшимча қийматга ега қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган.

ТAШКИЛОТЧИ:

21 йиллик тажрибага эга бўлган So Fuar кўргазма жамоаси Туркманистон, Туркия, Ироқ, Сенегал ва Ўзбекистонда бир йилда 12 тадан ортиқ халқаро кўргазмаларни ташкил этади. Ҳозирги пайтда Туркия Савдо вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида турк миллий павилионларни ташкил этади.

Барча тадбиркорларни тадбирга таклиф қиламиз! 

Бепул рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали ўтинг:

https://bit.ly/2VtInQ3

 

Ташриф вақти:

10:00-18:00

AЛОҚA УЧУН:

Телефон: +998 99 444 44 96; +9989950554449

Веб-саҳифа: uzgrow.net

Е-mail: info@uzgrow.net

Инстаграм: @sofuar