“Uztrade” АЖ Шанхайда умумий қиймати 2 миллион доллардан ортиқ шартномалар имзолади

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги қошидаги “Uztrade” АЖ Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган “Yarn Expo” халқаро кўргазмаси якунида умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган шартномалар имзолади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Кўргазма давомида “Uztrade” АЖ вакиллари Чин ўлкаси тўқимачилик саноатининг  “Xiamen Itg Tidak Bonded Logistics Co. Ltd”, “Tianjin Textile Industrial Supply and Sale Co. Ltd” ва “China Chengtong International Co. Ltd” каби етакчи компаниялари билан музокаралар олиб борди.

Томонлар Хитой бозорига ўзбек тўқимачилик товарларини етказиб беришни кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди.

“Uztrade” АЖ хитойлик шериклари билан ушбу мамлакатда Ўзбекистон маҳсулотларини илгари суриш мақсадида 2018 йилда Шанхай шаҳрида савдо уйи очиш масаласини ҳам ўрганиб чиқаяпти.

xs.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!