UzTrade АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беради

2

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “UzTrade” АЖ АҚШ бозорига ўзбек маҳсулотлари экспорт етказмаларини кенгайтириш мақсадида АҚШнинг Golden Natural Product Inc. компанияси билан АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Ушбу экспорт шартномалар “UzTrade” ва АҚШдаги “UzAmerican trade Corp”савдо уйи ўртасидаги келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу келишувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифи вақтида тузилган.

Айни вақтда “Best Tastes Technology” МЧЖ қўшма корхонаси ишлаб чиқарган UzKand маркаси остидаги кенг ассортиментдаги қуруқ меваларнинг илк партияси АҚШга жўнатилди.

kun.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!