Вигна (Ловия)ни такрорий экин сифатида етиштириш

Экиш учун тавсия этилган навлар: маҳаллий навлар экилади.

Уруғлик танлаш ва экишга тайёрлаш. Бир хил ўлчамли, тўла етилган, шикастланмаган уруғлар экилади.

Ерни экишга тайёрлаш. Вигна кузги дон экинларидан ва чопиқ қилинадиган экинлардан кейин экилади. Бир экилган жойга 2–3 йилдан кейин қайта экилади. Ер ўтмишдош экинларнинг қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозалангач, 25–27 см чуқурликда юмшатилиб, текисланади.

Экиш муддати ва схемаси. Вигна уруғи июнь–июль ойларида 60х20, 60х15схемада экилади. Экиш чуқурлиги 3–5 см. 10 сотихга 6 кг уруғ сарфланади.

Парваришлаш. Ягана қилинмайди. Суғориладиган шароитда шоналашгача 1–2 марта, шоналаш-гуллаш даврида 2 марта суғорилади.

Ўғитлаш. Ўтмишдош экинга гўнг солинади. Талаб қилинса 10 сотих майдонга соф мода ҳисобида 3–5 кг азот, 2–3 кг фосфор, 3–3,5 кг калий сепилади. Фосфор ва калий ерни тайёрлаш вақтида солинади. Азотли ўғит амал даврида сепилади.

Ҳосилни йиғиштириш. Дон олиш учун дуккакнинг 75–80 фоизи етилганда ҳосил йиғилади. Пояси дағал хашак сифатида чорва молларига озуқа бўлади.

Манба: mehnat.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!