Халтасимон чириш касаллиги

Халтасимон чириш касал­лиги – юқумли касаллик бўлиб, жуда майда вирус таъсири натижасвда, асосари ёзнинг бошида озиқа озлиги- дан ва совуқдикдан бошланади. Бу касалликка асосари 5-6 кунлик қуртчалар учрайди. Қуртчалар пинсет билан олинганида суюқлик бор халтачага ўхшайди. Бу касаллик кўринишидан Америка чириш касаллигига ўхшайди, аммо бу касалликка учраган қуртчалариинг чириб ётган моддаси чўзилмайди ва пўсти катак деворчаларига қаттиқ ёпишиб турмайди. Қуриб қолган қуртчаларнинг жасадлари тим қора, қўғир рангли қобиқда айланиб қолади ва катакчалардан осон олинади. Касалликнинг юқиш манбаи қуртчалар билан бирга оила ичида ёш асаларилар қуртчаларни озиқлантириш, ўлган қуртчаларни чиқариб ташлаш, катакчаларни тозалаш вақтида тарқалади. Асалари оиласи совуқда қолса ёки озиқа етарли бўлмаса касаллик авж олади.

Касалланган оила янги арихонага кўчирилади, ортиқча рамкаларни олиб, асалари оиласини зичлаб, иссиқ ўраб, озиқа берилади. Касаллик қўзғатувчи вирус 100° иситилганда 30 дақиқадан кейин ёки қуёш нурларида 7 соатдан кейин нобуд бўлади.

Касаллик кучайган ҳолатида ари оиласини янги дезинфекцияланган арихонага ўтказилади ва мумкатакли рам­калар ўрнига тоза дезинфекцияланган рамкалар қўйиб арихона иситилиб, озиқа берилади. Касал теккан, кучсизланиб қолган оилалар бирлаштирилади. Касалланган қуртчали мумкатакларнинг муми эритилади. Оиланинг она ариси 7 кунгача қафасчага солиб қўйилади, кейинчалик захирадан она ари олиб алмаштирилади.

Даволаш

Даволаш шарбати яхши натижа бермайди. Олдини олиш учун 1/1 тайёрланган шарбатнинг бир литрига 50 мг биомитсин ёки левомитсетин аралаштириб бериш керак.

Даволашда тенг қисмлардан иборат шакар шарбати­га антибиотиклар қўшилиб тайёрланади. Бир литр шакар шарбатига 500 мг ИБ биомитсин, тетрациклин ёки террамисин қўшиб яхшилаб аралаштирилади ва 150 мл даво­лаш шарбатини бир асалари йўлагига уч марта ҳар 7 кунда бир мартадан бериб турилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!