Хитой юртимиз меваларига харидор

410

Хитой компанияси Ўзбекистондан 5 минг тонна гилос сотиб олади.

Хитойнинг «Beijing Xinyu Yatong International Trade Co.Ltd» компанияси билан Ўзбекистонда етиштирилган 5 минг тонна ҳажмдаги гилосни етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоландидеб хабар беради «Дунё»АА.

Мазкур компания билан имзоланган шартномага кўра, таклиф этилаётган гилос маҳсулоти замонавий ускуналарда экспорт учун қайта ишланиши ва савдоолди тайёргарлигининг барча тартиб-қоидаларидан (ҳосил йиғиб олиниши, гидрокулерда совитиш, ранги ва ҳажми бўйича оптик саралаш, қадоқлаш ва ҳ.к.) ўтиши шарт.

Хорижий харидорлар талабларига мувофиқ, гилоснинг янги ҳосили MAP (Modified Atmosphere Packaging) технологиялари бўйича экспорт маҳсулоти сархиллиги даврини узайтириш имконини берадиган махсус замонавий ҳаво ўтказувчи пакетларга жойлаштирилади.

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Samarkand Garden Plast» компанияси боғларида етиштирилган ҳосилнинг биринчи туркуми 5 июнь куни «Uzbekistan Airways» АЖ чартер юк рейси орқали Шанхай шаҳрига етказиб берилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!