Хитойлик олимлар дурагай гуруч етиштириш бўйича рекорд натижага эришди

ХИТОЙ – Хитойнинг Хэбэй вилояти фан ва техника департаменти берган хабарга кўра, Юан Лупин ва унинг жамоаси яратган «Xiangliangyou 900» навли янги дурагай (гибрид) гуруч ҳосилдорлиги рекорд даражада бўлди. Бу ҳақда «Global Times» нашри хабар беради.

Ҳисоб-китобларга кўра, 6,8 гектар ердан 18 тонна ҳосил олинган.

2017 йилда эса айнан шунча ердан 17 тонна ҳосил олинган эди.

Экспертлар жамоаси бошлиғи, Марказий Хитой қишлоқ хўжалиги университетининг ресурслар ва атроф-муҳит институти профессори Ту Шусин кашф қилинган гуруч нави жуда яхши эканини, ўғитлаш ва яхши парвариш юқори ҳосилдорликни таъминлаши мумкинлигини айтди.

2018 йилда янги навнинг хусусиятларига ҳосилдорлик ҳам қўшилди ва шу асосда рекорд натижага эришилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!