Хоразм вилояти 2020 йили давлатга ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Хоразм вилояти ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

 

«Вилоятнинг 1294 та фермер хўжалиги томонидан 33 200 гектар экин майдонига ғалла экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди.

Давлат хариди учун шартнома асосида жами 92,6 минг тонна, шундан 84,4 минг тонна товар топшириш режалаштирилиб, амалда 86,8 минг тонна дон топширилди ва режа 102,9 фоизга бажарилди», — дейилган хабарда.

Шунингдек, ҳокимлик дон йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари давом этаётганини қайд этган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!