Хориж тажрибаси асосида

12

Етти хазинанинг бири ҳисобланган асаларичилик сердаромад тармоқ ҳисобланади. Юртимизда ушбу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги сабабли табиий шифобахш неъмат билан бозорларимиз, аввало, халқимиз дастурхони тўлмоқда.

— Ўтган йил ички бозорга 1 минг 50 тонна си­фатли маҳ­сулот етказилди, — дейди ви­лоят аса­­ларичилар ассо­циа­­цияси раиси У. Му­родов. — Айни пайтда 35 нафар аъзо­миз ке­рак­ли жиҳоз, ускуналар билан таъминланяпти. Уларга ўрмон ва экин ерлари ҳудудида болари­ларни парваришлаш учун имтиёз берилган. Биз дав­лат топшириғи асосида фер­мер хўжалик­лари­нинг ҳар би­ри­га 5 тадан асалари оиласи тарқатиш жараёнини бошлаб юбордик.

Уюшма ўз сафларига шу касб соҳиблари­ни бирлаш­тириш, соҳа ходим­лари­нинг ке­рак­ли ахборотга эга бўлишига кў­мак­лашиш, асбоб-анжомлар, чет­дан келтирилган зотдор она аса­ларилар билан таъминлаш каби маса­лаларни ҳал этади,  амалий семинарлар ўтказади.

Ўтган йили ассоциация аъзо­­ларидан бир гу­руҳи касб маҳо­рат­ини ошириш мақ­са­­дида Тур­кияга бориб ке­л­ди. Жорий йил­­­да эса, Исроил дав­латига сафар уюш­тириб, ўзаро таж­риба ал­машиш режа­лаш­ти­рилган.

Бугунги кунда асалдан на­фақат озиқ-овқат са­ноатида, балки соғлиқни сақлаш ти­зи­ми, жум­ладан, халқ табобатида ҳам кенг фой­даланил­моқ­да. Унинг гул­чанги, мў­миёси, сути билан бе­­мор­ларни даво­лаш йўлга қў­йилган. Шифокорлар ва та­бобат аҳли тав­сиясига кўра, боларидан олин­ган ик­кин­чи маҳ­­­сулот турлари айни шу мақ­садга йўналти­риляпти.

— Мамлакатимизда фарма­ко­логия фани борган сайин ри­вож­лан­моқда, — дейди На­воий тиббиёт коллежи ўқи­тувчиси З. Шодиева. — Ай­ниқса, янгидан-янги син­тетик доривор пре­паратларнинг яра­ти­лиши, уларнинг қўллани­ли­ши яхши нати­жа бер­моқ­да. Бироқ сунъ­ий дори воси­та­­лари кўп ишлатилаётганлиги боис улар­нинг ножўя таъ­сири ҳам намоён бў­ляп­ти. Шу са­бабдан саломатликни мустаҳ­кам­­лаш, чар­чоқни ёзиш ва куч-қувватни ҳамда иш қоби­лия­ти­ни ошириш учун табиий до­­ри­вор­ларни қўл­лаш бирмунча мақ­садга мувофикдир.

Қизилтепа туманида ҳам аса­ларичиликка их­лоси баланд инсонлар кўп­чиликни таш­кил этади. «Баланд Fардиён» ма­ҳалласида яшовчи Нусратилла Сирожев дастлаб 5 қути ари билан иш бошлаган эди. Ҳозир 120 қути болари пар­вариш­ла­моқда. Ўт­ган йили улар етиш­тирган 2 тоннадан ор­тиқ асал­нинг 200 килог­рам­мини кам таъ­мин­­лан­ган хона­донларга тарқатгани бар­ча­га ибрат бўлди.

Айни пайтда туманнинг чўлу яй­лов­лари­да ғар­диён­лик аса­ларичилар томони­дан қа­рийб 600 қути болари оиласи парваришланмоқда.

С. ЭГАМОВ, фахрий педагог.

«Дўстлик байроғи» газетаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!