Янги CLAAS маҳсулотлари учун – кўргазмага!

Uz CLAAS Agro фермерларни Самарқандда бўлиб ўтадиган AGROPRO EXPO 2024 қишлоқ хўжалиги кўргазмасида учрашишга таклиф қилади. Кўргазмада компания Ўзбекистонда харид қилиш мумкин бўлган CLAAS машиналарининг янги ассортиментини тақдим этади ва уларни харид қилишни молиялаштириш имкониятларини муҳокама қилади.

Янгиликлар билан танишиш, тажриба ва фикр алмашиш учун кўргазмадан бошқа яна қаерга ҳам бориш мумкин?! AGROPRO EXPO 2024 – Ўзбекистоннинг барча фермерлари учун ажойиб учрашув жойи ҳамда жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларидаги янгиликларни намойиш этиш ва кўриш учун ажойиб платформа. Мамлакатда машҳур немис бренди бўлмиш CLAAS техникасининг таниқли ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси – Uz CLAAS Agro буни аниқ билади ва шунинг учун 2024-йилнинг 20-22 феврал кунлари барча ҳамкорлари ва мижозларини SOF EXPO Samarkand халқаро кўргазмалар мажмуасидаги компания стендига таклиф этади.

Кўргазмада Uz СLAAS Agro стендига ташриф буюрувчилар эътиборига қуйидаги хитлар ҳавола этилади:

  • CLAAS ARION 630C трактори;
  • CLAAS AXOS 340HC трактори;
  • CLAAS DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайни С500 ўроғи билан;
  • CLAAS CORIO 570C маккажўхорини донга ўриш жаткаси;
  • CLAAS MARKANT 650 тойлаб зичлагичи.

Uz СLAAS Agro корхонаси намойиш учун нега айнан ушбу машиналар танланганини содда тарзда тушунтирганда: бу бугунги кунда Ўзбекистон фермерларига таклиф қилиниши мумкин бўлган энг яхшиларидир. Мана нима учун!

CLAAS ARION 630C трактори универсал ва тежамкор, у фермадаги ҳар қандай вазифани бажара олади. Бу 140 дан 170 от кучигача бўлган қувват синфидаги энг мослашувчан тракторлардан биридир.

Пахтакорлар учун CLAAS AXOS 340 HC (102 от кучи) ажралмас ёрдамчи бўлади. Бу жуда қизиқарли уч ғилдиракли трактор модели. Анъанавий тўрт ғилдиракли машиналарга нисбатан маневр қобилияти ва кичикроқ бурилиш радиуси билан ажралиб туради. Бундан ташқари, трактор юқори клиренсга эга – баланд ўсимлик массаси дала бўйлаб ҳаракатланишда ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайни классика ҳисобланади. Комбайн дон етиштириш билан шуғулланувчи кўпчилик хўжаликларга мос келади. У стандарт 5 метрли C500 жатка билан бирга намойиш этилади. Дон учун маккажўхори етиштирадиганларни CLAAS CORIO 570C моделидаги маккажўхорини донга ўриш жаткаси, албатта қизиқтириши аниқ. Айтганча, фермерлар DOMINATOR 260 ҳақида ҳар қандай саволларни бериш ва Германиядан келган CLAAS мутахассиси Ралф Хенкедан малакали жавоб олиш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.

Ем маҳсулотларини тайёрлашни ташкил қилиш учун фермерлар CLAAS MARKANT 650 тойлаб зичлагични диққат билан кўриб чиқишлари керак – бу оддий ва ишончли техника.

Кўргазманинг алоҳида бўлимини эҳтиёт қисмларга бағишлаш режалаштирилган. Бу ерда меҳмонларни Uz CLAAS Service вакиллари кутиб олишади. Улар оригинал компонент ва бутловчи қисмларни харид қилиш ва етказиб бериш бўйича маслаҳат берадилар ҳамда CLAAS маркали қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш хусусиятларига эътибор қаратишади.

Бошқа даражадаги – молиявий хизмат кўрсатиш масалалари Uz CLAAS Agro ҳамкорлари томонидан қопланади. Умумий ва индивидуал йиғилишлар форматида улар Ўзбекистонда CLAAS техникаларини харид қилишда қўлланилиши мумкин бўлган молиявий воситаларнинг афзалликларини тақдим этадилар ҳамда лизинг асосида машиналарни харид қилишда энг мақбул ечимни танлашга ҳаракат қилишади.

20-22 феврал кунлари Самарқандга AGROPRO EXPO 2024 кўргазмасига келинг – бу, айниқса Uz CLAAS Agro стендида қизиқарли бўлади!

Ахборот ўрнида

Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») —CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Uz CLAAS Agro Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси. Корхона UzAuto таркибига киради.

Uz CLAAS Agro заводи 14 йил давомида йиғиш цехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи объектга айланди. Бугунги кунда “Uz CLAAS Agro” корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилиб, 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар меҳнат қилмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайни.

Uz CLAAS Agro корхонасининг бутун фаолияти давомида корхонада 2170 дан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2800 дан ортиқ трактор, 700 дан ортиқ ем-хашак тайёрлаш машиналари ишлаб чиқарилди.

Бугунги кунда завод янги русумдаги DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630С русумли тракторлари, шунингдек MARKANT русумли тойлаб-зичлагич техникаларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.

Uz CLAAS Service  корхонаси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатади. Марказий офис ва эҳтиёт қисмлар омбори Тошкент шаҳрида жойлашган. Корхонанинг 13 та худудларини қамраб олувчи кенг филиал ва омборлар тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service жойларда хизмат кўрсатиш имконини берувчи мобил ёрдам хизматига ҳам эга.