ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР

Таркибида заҳарли моддалар бор ўсимликлар 2 гуруҳга бўлинади:

1). Ҳақиқий заҳарли ўсимликлар — заҳарлилик турнинг хусусий белгиси ҳисобланади.

2). Шартли заҳарли ўсимликлар — турдаги айрим ўсимлик заҳарли бўлади (масалан, зиғир ва оқ жўхори айрим ҳолларда цианид кислотаси чиқаради).

Ҳақиқий захарли ўсимликларнинг 10000 тури бор. Асосан, субтропик ва тропик мамлакатларда ўсади, масалан, заққум. Ўсимликларнинг заҳарлилиги улардаги турли органик бирикмалар — алкалоидлар, гликозидлар, гликоалкалоидлар, эфир мойлари, кислоталар, лактонлар, токсальбуминлар, смолали органик моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу моддалар ўсимликларнинг турли органида тўпланади (масалан, парпи ва моролқулоқнинг, асосан, илдиз поясида, ангишвонагулнинг баргида ва ҳ. к.). 3аҳарли ўсимликлар барча жониворларга бир хилда таъсир этмайди.

Масалан, инсон учун заҳарли белладонна
ва бангидевона қуён ҳамда қушларга мутлақо зарарсиз, пиретрумнинг баъзи турлари ҳашаротларга зарарли бўлса, иссиқ қонли ҳайвонлар учун зарарсиз; денгиз пиёзи кемирувчиларга заҳарли, бошқа ҳайвонлар учун зарарсиз ва ҳ. к. Заҳарли моддалар ўсимликнинг турли ўсиш даврларида тўпланади. Ўсимликнинг заҳарлилиги улар кўкариб турганида қуригандагисига қараганда кўпроқ бўлади, баъзиларида эса қуригандан кейин заҳарлилиги бутунлай йўқолади. (Масалан учма, айиқтовон ва ҳ.к). Кўпчилик захарли ўсимликларнинг дориворлик хусусиятлари ҳам бор (масалан, исфарак, қизғалдоқ, кўкнори, аччиқмия ва б.). Булардан олинадиган препаратлар ҳар хил касалликларни даволашда ишлатилади.

Mанба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!