Замбуруғлар ҳақида сиз билмаган 10 факт

Group of fly agaric (Amanita muscaria) says «fairy ring»

1. Замбуруғларнинг хилма-хиллиги борасида ҳанузгача билимларимиз чегараланган бўлиб, уларнинг тур сони ҳақида 2017-йилги маълумотда 2,2 млн дан 3,8 млн гача етиши мумкинлиги айтилади. Ҳозиргача уларнинг атиги 120 000 тури тавсифланган бўлиб, уларнинг 8000 дан ортиқ тури ўсимликларга, 300 га яқин тури эса одамларда турли хилда патоген хусусиятларини намоён қилиши аниқланган.

👉 2. Замбуруғларни таснифлашни илк маротаба Карл Линней (1707-1778) бошлаб берган. У яратган замбуругълар таксономиясини ботаник-миколог олим Кристиан Ҳендрик Персон (1761-1836) давом эттириб, илк маротаба замбуругъларнинг илмий асосдаги системасини яратди, кўплаб уругъ ва турларни фанга киритди. Шундан сўнг микология фанига швед ботаник-микологи Элиас Магнус Фрис (1794-1878) кириб келди. У замбуругълар систематикасини такомиллаштирди, замбуругъларга багъишлаб бир нечта фундаментал асарлар ёзди ва натижада “микология отаси” деган фахрий номга эга бўлди. Ҳозирда замбуругълар дунёсининг битта кенжа дунёси, 7 та типи ва 10 та кенжа типи мавжуд.

👉 3. Замбуруғларни алоҳида микология деб номланувчи фан ўрганади. Микология сўзи юнонча “мйкес” – замбуругъ ва “логос” – фан сўзларидан ҳосил қилинган. Ушбу терминни илк маротаба лотин тилидаги кўринишини (мйcологиcæ) 1796-йилда Кристиан Ҳендрик Персон ўз китобларида қўллаган. Унинг ҳозирги кўринишини эса 1824-йилда инглиз микологи Роберт Кай Гревилл қўллаган.

👉 4. Замбуруғлар эукариот организмлар бўлиб, улар ҳайвон ҳам, ўсимлик ҳам эмас. Ҳайвонларга ҳужайрасида хлоропластларининг бўлмаслиги, гетеротроф озиқланиши ва органик моддалардан энергия манбаи сифатида фойдаланиши билан ўхшаса, ўсимликларга ҳужайра девори ва вакуолаларининг бўлиши билан ўхшайди. Қирққулоқ ва йўсинларга ўхшаб спора ҳосил қилади. Йўсинлар ва сув ўтлари каби ҳужайра ядросидаги хромосомалари гаплод тўпламга эга.

👉 5. Замбуруғлар ичида 71 турининг биолюминессенсия хусусияти мавжудлиги аниқланган, яъни улар ўзидан тунда турли рангда ёгъду чиқара олади. Уларга Мйcена члоропҳос, Мйcена сингери, Омпҳалотус нидиформис кабилар мисол бўлади.

Биолюминесцент хусусиятига эга Мйcена члоропҳос
👉 6. Замбуруғлар жуда ҳам чидамли организмлар бўлиб, улар турли хил экологик муҳитда яшай олишлари билан бошқа дунё вакилларидан ажралиб туради. Уларни қургъоқчил саҳролардан тортиб то, юқори шўрланган ҳудудларда, радиоактив нурланиш мавжуд бўлган жойларда ва ҳатто океанларнинг тубида учратиш мумкин. Масалан, амфибиялар популяциясини кескин камайиб кетишига сабаб бўлувчи паразит замбуругъ – Батрачочйтриум дендробатидис ҳаётининг маълум даврини то хўжайин организм пайдо бўлмагунча сувда ҳаракатчан зооспора кўринишида ўтказади.

👉 7. Замбуруғлар асосан гифа кўринишида ўсади, лекин макроскопик вакилалри митселлий кўринишида ўсиб, уларни оддий қуролланмаган кўз билан ҳам бемалол кўриш мумкин бўлади. Лекин улар шундай вакиллари ҳам борки, улар фавқулодда ҳолатда йирк ҳажмда ўсадилар. Масалан, Армиллариа солидипес замбуругъининг битта колонияси доимий ўсиши натижасида 900 га майдонни ишгъол қилгани, унинг ёши эса 9 минг йилга тенг эканлиги аниқланган.

👉 8. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг тош қазилма топилмаларидан фарқли равишда замбуруғларнинг қазилма топилмалари нисбатан кам учрайди. Уларнинг энг дастлабки қазилма ҳолдаги намуналари палеопротерозой эрасига мансуб бўлиб, уларнинг ёши 2400 млн йилга тенг. Ушбу кўп ҳужайрали дастлабки замбуругълар бентос организмлар бўлиб, сув остида ипсимон кўринишда ўсган. Куни кеча эса палеонтолог-миколог олимлар бундан ҳам антиқа топилмага дуч келишди. Улар Канаданинг артктика қисмида Оураспҳаира гиралдаэ деб номланувч замбуругънинг тошга айланган қолдигъини топишди. Топилманинг ёши млрд дан ошиқ. Бу шундан далолат берадики замбуругълар қуруқликда ўсимликлардан аввалроқ ўсган.

👉 9. Замбуруғлар бошқа олам вакилларининг аксарияти билан симбиоз ҳосил қилиши билан ҳам ажралиб туради. Уларнинг табиатда мутуалистик ёки антогонистик симбиоз шакли кўпроқ учрайди. Юксак ўсимликларнинг деярли 90 фоизи замбуругълар билан микориза ҳосил қилишда иштирок этади. Олимларнинг таъкидлашларича юксак ўсимликлар ва замбуругъларнинг микориза ҳосил қилиш ҳодисаси жуда қадимий жараён бўлиб, айни вақтда фанда 400 млн йил аввалги ана шундай симбиоз кўринишининг далиллари мавжуд.

👉 10. Замбуруғлар ичида заҳарли вакиллари мавжуд бўлиб, улар ишлаб чиқарган заҳар микотоксин деб аталади. Улар орасида анчадан бери маълум бўлган, ўта заҳарли аматоксин ишлаб чиқарувчи Аманита замбуругълари мавжуд бўлиб, улар одатда бошоқли экинларни зарарлантиради, шундай ўсимликлар маҳсулотларни истеъмол қилган одамлар орасида эрготизм деб номланган ўта хавфли касаллик юзага келади. Қадимда эрготизм эпидемия даражасигача кўтарилиб, бутун катта шаҳарлар аҳолисини қириб ташлашгача боргани маълум.

Манба: hujayra.uz