НОҚУЛАЙ ИҚЛИМНИНГ ИССИҚХОНАДАГИ ПОМИДОР ВА БОДРИНГ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ

Баҳор ойларидаги узлуксиз ёмғир ва паст ҳарорат муносабати билан иссиқхоналарда намликни кўплиги сабабли касалликлар тез кўпайиб ўсимликларни ривожланиши ва ҳосил тўплашига салбий таъсир қилади. Бунда асосан помидорда замбуруғ ва вирус касалликлари (тамаки мозаикаси вируси, қўнғир доғланиш, фитофтороз, макроспориоз, илдиз чириши) кўпаяди. Уларга қарши 10 литр сувда қуйидаги дориларни эритиб пуркаш лозим: Юпарин — 10г; Топаз – 5 г; Фоликур – 5-8 г; Байлетон — 1,5 г; ушбу препаратлардан бирортаси қўлланилади.

Бодринг ўсимлигида сохта ун шудринг, ун шудринг, мозаика, мева чириш касалликлари тез ривожланади. Вирусли касалликларга қарши 10 л сувга қуйидаги препаратларни қўшиб эритиб ўсимликка пуркалади: бор кислотаси 5 г.+ мис купороси-1 г. + кобалт 1 г + аммоний молибден 1 г + цинк сернокислий-1 г + ёғи олинган сут-1л. ёки Янтар кислотасига юқоридаги микроэлементлар қўшилади.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!