Экилган кўчатлар тутиб олганидан (кўчатлар экилганидан 10-12 кундан) сўнг тик бағазларга (эгатлар устидан 2 м баландликда тор-тилган симдан осилиб турган канопга) боғлаб қўйилади, сиртмоқ (ҳалқа) поя асосини сиқиб қўйишига йўл қўймаслик керак. Каноп сим бағазларга қуйидаги: сирғалувчи сиртмоқ (ҳалқа), қимирламайдиган ва қаттиқ тугун усулларининг билан боғланади.
Помидор ўсимлигига бир пояли шакл берилиб, бачкилари узунлигини 5-7 см дан оширмасдан олиб ташланади (21-расм). Ҳар ҳафта ўсимликнинг тепа қисми канопга чирмаштириб турилади. Бачкилар 3 типда бўлади:
- икки шингил оралиғидаги барглар қўлтиғига жойлашган, юқори қўлтиқдагилари катта бўлади, пастдагиларида – кичик бўлади;
- шингилли, кучли ўсиши билан тавсифланадиган, шингил учидан ривожланадиган;
- пастки, поя асосидан, илдизлар чиққан жой юқорисида (устидан) ривожланади.
Барча бачкилари ёшлигида пояга катта жароҳат етказмасидан олиб ташланиши зарур, бу жуда эрта бўлмасин, акс ҳолда иш жуда машаққатли бўлади. Катта бачкилар ўткир пичоқ ёрдамида кесиб олиниши зарур. Бу шунингдек қўшалоқ (икки учлиларда) учлиларда ҳам қилиниши керак. Хусусан поя асосидан ўсиб чиққан бачкилар иложи борича тезроқ олиб ташланиши керак.
Бачкиларни юқори тургорлик шароитида эрталаб олиб ташлаш осон бўлади; пояларни канопга чирмаштиришни эса, тургорлиги камайганда – куннинг иккинчи ярмида бажарилади. Бу ишлар амалда параллел бажариладилар.
Иссиқхона шароитида помидор ўсимлиги ҳафта мобайнида 15-20 см ўсади, шунинг учун улар тезда симбағазга етади. Ўсимлик учи сим бағазга етганда, уни унга боғлаб ёки пластмасс ёки сим илмоқлар билан маҳкамлаб бағаз бўйлаб ўстирилади. Бошқача усулда шакл беришда, ўсимлик учи бағазга етганда, у пастга туширилади, сўнг кўтариб бағазга S ўхшаш илмоқ билан маҳкамланади (22-расм).
Узоқ муддат етиштирилганда «ётувчи» деб номланган шакл бериш усули қўлланилади. Бунда поя юқорига ўсгани сари, унинг пастки баргсиз қисми махсус тўр устига ётқизиб борилади. Тўрнинг қирғоғи вазифасини эгатнинг икки ёни бўйлаб таранг тортилган сим бажаради. Тўр пояни ерга тегишидан сақлаб туради. Минералли пахта ва баланд бағазлар қўлланилиб етиштирилганда ўсимлик пояларини ер юзига ётқизиш учун тўшак қуришга зарурият қол-майди, уни ўрнини мульча эгаллайди. Бундай шакл бериш усули ўсимликлар учун ёруғлик шароитни яхши таъминлайди.
Бундай усулда ўсимликларга шакл беришда ўсимликни маҳкамланадиган каноп илмоқли ғалтакка ўралади. Пояни ётқизиб жойланишини ҳисобга олган ҳолда каноп узунлиги узунроқ олинади. Поя бўйига ўсиб борган сари илмоқли ғалтакдан канопни бир қисми бўшатилиб, поянинг баргсиз қисми пастга туширилади.
Бу усулда шакл берилганда ўсимликни пастки баргсиз поясини ётқизиш учун эгатларга кўндаланг қўйилган ёғоч тахталардан (рейкалардан) фойдаланиш мумкин. Шу ёғоч устига тушириладиган баргсиз поя ётқазилади, ва у ерга тегмайди (23- расм).
Ўзбекистонда кўпчилик иссиқхоналар ўтувчан айланишда шакл беришнинг шу усулини қўллаб пояни эгат юзасида олинган жўякка жойлаштириб уни тупроқ билан ёпадилар.
Яримдетерминант нав ва дурагайларга бироз бошқача шакл берилади. Экинни етиштириш услуби ва ўсимликни ривожланиш қувватига кўра унда бирнеча дона қисқа қилиб кесилган (2-3 шингилли) бачкилар қолдирилади (24-расм).
Ўсимлик доимий жойида ўсиши бошланиши босқичида ассимиляцияни меъёрида бориши учун барча баргларини қолдириш зарур. Бу даврда барг сонини етишмаслиги ёруғлик ютилишини камайтиради ва ўсиш жадалллигини пасайтиради. Барглар сонини меъёрдан кўп бўлиши барглар орасида ҳаво ҳаракатини қийинлаштиради ва замбуруғ касалликларини келиб чиқишига олиб келади.
Биринчи ҳосил терими олдидан барглар олиб ташлана бошлайди. Бу ҳаво ҳаракатини яхшиланишига, касаланишни олдини олишга имкон яратади ва ҳосилни теришни енгиллаштиради. Барглар оз сонда мунтазам равишда (ҳафтада 1 ёки 3 дона) олиб ташланиши керак. Шингилдан пастдаги барглар меъёридан кўп олиб ташланса, унда тўлиқ шаклланмаган мевалар ҳисобига ҳосилдорлик ва мева сифати пасаяди.
Жароҳатлари кечгача қуришини таъминлаш учун, баргларини тонгда олиб ташланиши зарур. Барглари шундай олиниши керакки, терим вақтида пишган мевалари кўриниб турсин. Биринчи ҳосил терилишидан олдин биринчи шингил барглардан холос бўлсин. Шунинг учун ҳосил териш бошланиши давригача ҳар ҳафта (ҳар ҳафта 3 тадан барг ҳосил йиғиштиришга 3-4 ҳафта қолгунча) барглари олиб ташланиши зарур. Барглар ўсимликни олди (ташқи) томонидан – йўлкалар томонидан олиб ташланиши керак. Баргларни меъёрдан ортиқ олиб ташлаш мумкин эмас. Шингил ёнида соғлом баргни бўлиши юқори сифатли мевалар олишни кафолатлайди.
Ўсув даврини тугашига олти ҳафта қолганда, охирги шингилидан кейин икки барг қолдириб ўсимликни ўсув нуқтаси (учки қисми) чилпилади. Барча кесиб олинган барг ва бачки шохлар шу онда иссиқхонадан чиқарилиб махсус контейнерга жойланади.


















