Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва химояси агентлиги бош директорининг 2023 йил 26 январдаги №11-b-сонли бўйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси худудларида Цитрус ва Помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “Цитрус оқ қаноти”, “Цитрус инли куяси”, “Помидор куяси” каби зараркунандаларга ҳамда “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси” (ToBRFV)га қарши курашиш буйича 2023 йилнинг 26 январидан 20 февралгача қадар “Долзарб ўн беш кунлик”ни уюшқоқлик билан ўтказилмокда.
Цитрус ғовакловчи куяси (Цитрус инликуя)–Phyllocnistis citrellaStaintono тангача қанотлилар Lepidoptera туркумининг ўмиз қанотли куялар Gracillariidae оиласига
мансуб. Цитрус ғовакловчи куя биринчи марта 1956-йил Ҳиндистонда Г.Т.Стеинтон томонидан аниқланган. 1993-йилда АҚШ нинг Флорида штатида цитрус экинларига зарар келтириши кузатилди. Цитрус ғовакловчи куя Ўзбекистон ҳудудида 1981-йилда аниқланган бўлиб, ҳозирда чегараланган ҳолда тарқалган ички карантин
зараркунанда ҳисобланади. Республикамиз олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида бу зараркунанда цитрус ғовак ҳосил қилувчи куяси деб ҳам номланади. Ҳозирги кунда Республикамизнинг жами 13,277 га майдонига тарқалган.
Зарари: Цитрус инли куяси лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади.
Шу билан бир қаторда у мандарин, апелсин, грейпфрут, эвкалипт, тол, ясмин ўсимлигида ривожланиши аниқланган. Изланишлар ва айрим тадқиқотларга кўра цитрус ғовакловчи куя билан зарарланган 1 га майдонда етиштирилган
ўсимликларнинг 55 – 70% ҳосилнинг кучли зарарланиши аниқланган. Асосан цитрус
ғовакловчи куянинг личинкаси ўсимликларга зарар келтиради. У асосан цитрус ўсимликларининг ёш баргларини юза қисмидан тешиб ички эпидермис
қисмини емиради. Бу ҳашарот плантатсияларда, питомникларда цитрус экинларининг ёш кўчатларини зарарлайди.
Ҳаёт кечириши: Цитрус ғовакловчи куя қайси фазада қишлаши аниқ ўрганилмаган.
Кўпинча бошқа куяларга ўхшаб ғумбак шаклида қишлаши гумон қилинади. Бир мавсумда 6 та авлод беради. Баъзи минтақаларда баҳорги авлодлари йўқ ва бу пайт фақат капалаклари фаол бўлади. Баъзан личинкалар тез ривожланади ва 11- 12 кундан сўнг ғумбакка айланади. Японияда тухум ва ғумбак ривожланиши учун ҳар бирига 9 кундан, қурти учун еса 20 кунча кетади. Ўртача ҳар бир ѐзги авлод ривожланиши учун 6 хафта кетади. Капалаклари ёруғликсевар, уларнинг оталаниш даври жуда қисқа. Оталангандан кейин 6 кун ўтгач, урғочи капалак цитрус дарахтларининг нов-даларидаги куртакларига ѐки ѐш баргларнинг устки тарафидаги марказий томирчасига тухум қўяди. Тухумни кўпинча куртакларига эрталаб (асосан соат 7 билан 10 орасида) қўяди. Тухумлари майда ва тиниқ, уларни оддий кўз билан кўриш жуда қийин. Тухумдан чиққан личинкалар баргни кемириб, унинг ичига киради, сўнгра у ерда яширин холда, паренхима тўқималарини кемириб яшайди, ва туллайди. Қуртлар барг ичида тиниқ йўллар пайдо қилади, барглар қовжирб, қуриб қолади.Қуртлар барг ичида кемириб кетиши вақтида уларнинг олдига тўсиқ (барг томирчалари) чиқса, улар йўналишини бошқа томонга ўзгартиради, ичида ғумбакка айланади, сўнгра пилла қизил тус олади. Ривожланган капалак боши ва қоринчасидаги тиканчалари ѐрдамида пилланинг устки қисмини бузиб ташқарига чиқади.
Карантин тадбирлар: Цитрус ғовакловчи куя тарқалган мамлакатлардан ўсимлик
маҳсулотини олиб келиш ўсимликлар карантини давлат инспексияси билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Келтирилган ҳар қандай ўсимлик маҳсулоти карантин экспертиза текширувидан ўтгандан кейин, текширув натижасига асосланиб фойдаланилиши мумкин. Республикада цитрус ғовакловчи куя тарқалган
ҳудудлардан меваларни, зарарланган кўчат ва ўсимлик қисмларини тоза ҳудудларга юбориш таъқиқланади.
Наманган туман ўсимликлар карантини
ва химояси инспекторлари:- Холмирзаев Собиржон
Усмонова Эхтибор


















