Январь ойидаги аномал совуқ пиёз нархи кўтарилишига қай даражада таъсир кўрсатди, деб ҳисоблайсиз? – Yanvar oyidagi anomal sovuq piyoz narxi ko’tarilishiga qay darajada ta’sir ko’rsatdi, deb o’ylaysiz? Агроблогер Ўрмонали Усмонов билан навбатдаги суҳбатимиз бугунги кунда долзарб бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – пиёз ҳақида бўлиб ўтди. Албатта, мавзунинг долзарблиги ушбу маҳсулотнинг истеъмол бозорларимизда танқислиги ва қимматлашгани билан боғлиқ. Хўш бундай вазиятнинг юзага келиши ва айни кунларда халқимизни қийнаётган қуйидаги саволлар билан мазкур лавҳа орқали билиб олишингиз мумкин: – Пиёз нархининг ички бозорда қимматлаб кетишининг асл сабаби нимада? – Тўқсонбости пиёзларни бозорларимиз расталарида март-апрель ойларигача узлуксиз сотилишини таъминлаш учун қандай тизим яратилган, қандай сақлаш жараёнлари мавжуд? Нималар бунга тўсиқ бўлмоқда, ёки бундай палапартиш ишларнинг сабаби нимада? – Деҳқон ва фермерларимиз пиёзни совуқ уришдан сақлаб қолиш, совуқ урган пайтда эса қандай қилиб пиёзни ўз ҳолига қайтариш “йўл-йўриғини” ёки “сирини” биладими? Агар билишса, нимага халқ орасида “пиёзлар музлаб қолди”, “катта миқдордаги пиёзлар йўқотилди” каби гаплар тарқалмоқда? – Музлаган пиёз истеъмолга яроқлими? – Пиёз нархини бирдан кўтарилиб кетишида логистика тизими қанчалик таъсир қилди? – Нимага деҳқонлар ёки тадбиркорлар пиёз нархининг кўтарилиб кетаётганини била туриб, сақлаб қўйган пиёзларини сотувга чиқаришмади? Бу қанчалик тўғри? – Истеъмол бозоридаги пиёз нархининг сакрашига сабаб бўлган асосий факторлар. – Захиралар бўйича “профессионал тизим” қандай бўлиши керак? Яна бошқа саволларга жавоблар билан кейинги қисмларда танишиб борасиз…