Помидорнинг биринчи гуллари кўрингандан бошлаб, чанглатиш воситаларини қўллай бошлаймиз. Уларни бехато мева тугиши учун уларга қўшимча тадбирларни тадбиқ қилишимиз фақат фойда беради.
Чангланиш жараёнини яхшилаш ва чанг заррачаларининг гуллар оғизчаларига тушишини таъминлаш мақсадида ўсимлик ва унинг гуллари титраткичлар ёрдамида ҳаракатлантирилади ёки сим шпалерларга таёқ билан урилади.
Ушбу тадбирлар эрталабки соатларда, лекин ҳавонинг нисбий намлиги камайгандан кейин ҳафтасига камида уч марта ўтказилади. Бунда чанг заррачаларининг сочилувчанлиги таъминланади.
Ўсимлик ҳосили шаклланишини яхшилаш мақсадида, унинг ўсиши ва ҳосили пайдо бўлишини тезлаштирувчи махсус стимуляторлар қўлланилади. Булар Полистимулин, Томатон, Том, Бутон, Завязь ва бошқа шу каби воситалардир.
Улар билан ишлов берилганда, битта гулга фақат бир марта қўлланилиши ҳамда сарф меъёрига эътибор бериш талаб қилинади.
©agrobloger


















