Фарғона вилояти Тошлоқ тумани, Яккатут қишлоғи далаларида машинага тарвуз ортаётган аёлни учратдик. Деҳқон аёл эркаклар билан тенгма-тенг ишларди. У билан суҳбатлашганимизда Наманганнинг Чуст тумани Олмос қишлоғидан оилавий келиб тарвуз етиштиришаётгани, бу бутун республика бўйлаб ҳосилдорлик мўл бўлгани учун нарх ўтган йилларга қараганда анча пастлагани ҳақида сўзлаб берди.