АНЖИР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Республика шароитида анжирда анжир танахўри, анжир сохта қалқондори, анжир парвонаси, анжир барг урғочиси каби ҳашоротлар бир мартадан уч мартагача авлод беради. Ҳар бир авлод 18-80 тагача тухум қўяди, улар қишда барг остида анжир танасининг ёриқларида қишлайди. Буларнинг камайтиришининг чора-тадбирларидан бири кузда 30-35 см чуқурликда ҳайдаш, унда барг остидаги ва тупроқдаги қишлаш учун қолдирилган ғумбаклари тупроқ остида кетади. Ундан кейин қуриган ва ёрилган шохларни қирқиб ташлаб ёқиб юбориш ҳамда яхшилаб қишда суғориш керак.

Зараркунандаларга қарши гуллашдан олдин Каратэни ёки БИ-58 – 0,1%, Нурел-Д – 0,1% ли эритмалари гектарига туб сонларининг қаланлигига қараб 500 л дан 800 л аралашма ҳолда пуркалади. Бунда 10 литр сувга 10 мг препарат қўшилади. Агарда зарарланиш даражаси юқори бўлса, 10 литр сувга 15-20 мг гача қўшиб ишлатиш тавсия этилади. Бу ишлаш мевасини пишишдан 35-40 олдин тўхтатилади.