ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ УЧУН БИЗНЕС РЕЖА ТУЗИШ МАСАЛАЛАРИ

42
Хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан фермер хўжаликлари молия йили бошида бизнес режа тузиши ва шу режа асосида молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиб кўзланган мақсадга эришиши муҳим ҳисобланади. Бизнес режа тузилишида, фермер хўжалиги раҳбари ва мутахассислари шахсан қатнашишлари ҳамда маслаҳатчилар ѐрдамидан фойдаланишлари зарур. Бунда, фермер ўз келажак фаолиятини лойиҳалаштириши, ҳисоб-китоб қилиши, ўз ғоясининг тўғрилиги ҳамда уни амалга ошириш учун барча зарур шароитлар мавжудлигига яна бир марта ишонч ҳосил қилиш имконига эга бўлади.

Фермер хўжаликларида бизнес режанинг қуйидаги таркибий бўлимлари (намунавий) тавсия этилади:

1. Резюме (қисқа хулоса)

2. Фермер хўжалиги ҳақида маълумотлар

3. Маҳсулот (товар) тавсифи

4. Маҳсулот (товар)ларни сотиш бозори

5. Маркетинг режаси

6. Ишлаб чиқариш режаси

7. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш

8. Ташкилий режа (менежмент)

9. Молиявий режа

10. Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги)

Бизнес режанинг юқорида қайд этилган таркибий бўлимларида қуйидагиларни акс эттириш керак. Бизнес режа резюме (қисқа хулоса) қисмини ѐритишдан бошланиши лозим. Шуни айтиш керакки, бизнес режанинг хулоса қисми унинг бошқа қисмлари ишлаб чиқилгандан кейингина тўла шакллантириши зарур. Резюмеда ѐзиладиган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва ғоялар тушунарли, кўзланган мақсадга эришиш йўлларини бир ўқишда тушунишга имкон берадиган ҳолда ѐритилиши керак. Қисқа хулосанинг охирида молиявий натижалар, яқин давр ичида сотилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳажми, сотишдан тушадиган

нақд пул даромади, ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар, даромад, фойдалилик даражаси ва ниҳоят сармоядорлардан олинган қарзни узиш муддатлари ҳақида ахборот берилиши лозим.

Фермер хўжалиги ҳақида маълумотлар бўлимида фермер хўжалигининг ташкил этилган вақти, тўлиқ ва қисқа номи, манзили, банк реквизитлари, ўз капитали, бошқарув ходимлари, имиджи берилиши керак.

Маҳсулот (товар) тавсифи16 қисмида:

— ишлаб чиқаришга таклиф этилаѐтган маҳсулот қандай эҳтиѐжларни қондиради ва шу турдаги

маҳсулотдан қайси афзал томонлари бўйича ажралиб туради;

— таклиф этилаѐтган маҳсулот қандай муаллифлик ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган ва нархлари қандай бўлиши мумкин ҳамда қанчалик рақобатга бардош беради;

— маҳсулотни сотиш натижасида қанчалик фойда нормасига эришиш мумкинлиги акс эттирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Маҳсулот (товар)ларни сотиш бозори бўлимида:

— маҳсулотнинг асосий харидорлари кимлар бўлади ва келажакда сотув ҳажми қандай бўлиши мумкин;

— асосий рақобатчилар кимлар, уларнинг сотув ҳажми қанча, маркетинг стратегияси ва даромадлари қандай;

— рақобатчиларнинг маҳсулоти асосий тавсифномаси ҳамда сифат даражаси қандай;

— рақобатчилар маҳсулотларини қайси нархларда сотмоқдалар ҳамда уларнинг нарх сиѐсатлари қандай.

Маркетинг режаси қисмида қуйидагилар ѐритилиши лозим:

— ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ѐки хизматни таклиф этаѐтган тақсимот ҳамда сотув тизими;

— сотув нархи ва нархни ташкил этиш тизими;

— реклама бўйича керакли чора-тадбирлар, таклиф этилаѐтган реклама воситалари ҳамда уларга кетадиган харажатлар таркиби;

— сотишга кўмаклашадиган чора-тадбирлар, харидорлар учун қўшимча имтиѐзлар, сотувдан сўнгги хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар.

Ишлаб чиқариш режаси17 бўлимида:

— маҳсулот ишлаб чиқариш қаерда ташкил этилади;

— янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимми ѐки ҳаракатдаги хўжалик қувватларидан фойдаланиш мумкинми;

— хўжаликда ишлаб чиқаришни мақсадга мувофиқ ҳажми қандай бўлиши керак;

— меъѐрдаги қувватларга эришиш учун қандай инвестициялар зарур;

— қандай технология ва воситалардан фойдаланилади каби масалалар берилиши керак.

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш қисмида қуйидагилар берилиши лозим:

— хўжалик кадрлар билан қанчалик таъминланган, мавжуд мутахассисларнинг рўйхати, уларнинг малакаси ҳамда иш тажрибаси;

— турли хил категориядаги ишловчиларни, ижтимоий имтиѐзларни қўшган ҳолда, иш ҳақи шакллари ҳамда даражаси қандай бўлади;

— корхонанинг технологик тузилмаси қандай бўлади.

Ташкилий режа (менежмент) бўлимида:

— хўжаликнинг мулк шакли ҳамда ҳуқуқий статуси қандай;

— хўжаликка ѐрдамлашувчи инвестор қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқаришда қатнашиши, улуши ва ҳоказолар);

— хўжаликнинг ҳомийлари ѐки инвесторлари кимлар ҳамда уларга қандай ҳуқуқлар берилган (бошқариш, молиявий назорат) ва бошқа масалалар берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Молиявий режа қисмида қуйидагилар акс эттилиши лозим:

— хўжаликнинг ташкил этиш учун қанча миқдордаги умумий инвестиция ҳажми керак;

— молиялаштириш манбалари қандай (банк кредити олиш, ўз маблағи);

— узоқ муддатли инвестицияларга ва айланма воситаларга бўлган эҳтиѐжларни қондириш учун қандай шартлар асосида молия маблағлари жалб этилади.

Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги) бўлимида:

— хўжаликни ташкил этиш бўйича инвестиция харажатларининг умумий ҳажми ҳамда маҳсулот бирлигига тўғри келиши қандай;

— хўжаликни юритиш, маҳсулотни сотишни ташкил этиш қанчага тушади;

— маҳсулотни сотишдан келадиган умумий даромадлар ҳажми қанча бўлиши мумкин;

— хўжалик қандай турдаги солиқларни тўлаши керак;

— хўжаликнинг умумий фойда ҳажми ва нормаси қанча бўлиши берилиши керак.

Юқорида келтирилган бизнес режа бўлимларидан ташқари, яна қўшимча равишда қуйидаги ахборотлар келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, яъни молиявий маблағлар ҳамда мажбуриятлар, фойда ва зарарлар ҳисоботи, харажатлар моддалари бўйича маълумотлар ва ҳоказолар.

Хулоса қилиб айтганда, муваффақиятли тузилган бизнес-режа корхонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилади ҳамда унинг келажакдаги ривожланишига холисона ва объектив баҳо беради.

Талаба: Х.Х.Тухтабоев (ТДАУ)

Илмий раҳбар: Б.Ю.Менгликулов (ТДАУ)

            Адабиѐтлар:

1. Ф.Жўраев. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Дарслик. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг «Истиқлол» нашриѐти, 2004. -418 б.

2. А.Абдуллаев, Х.Айбешов. Бизнес режа. Ўқув қўлланма. –Т.: Молия, 2002. -72 б.

3.Mамлакат тараққиёти – ёшлар нигоҳида” I-илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент – 2017 йил.

Дўстларингизга ҳам улашинг!