Янги намунавий иссиқхоналарда гидропоника усули билан помидор етиштириш

ХХ-асрга келиб дунё аҳолисини кўпайши йилдан-йилга ошиб бормоқда, бундай шароитда инсонларни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни етарли миқдорда таъминлаш кўп жиҳатдан илм фаннинг ривожланиши ва янги инновацион технологияларни яратилиши ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кўпроқ жорий қилинишига боғлиқдир.
Ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатларда табиий ресурслар жумладан ер ва сув ресурслари кескин камаймоқда улардан самарали фойдаланиш йўлларини қидириб топиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.Қишлоқ хўжалиги ривожланган Голландия, Исроил, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Германия мамлакатларида ўтган асрнинг охирларидан бошлаб махсус иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилган.

Гидропоника (Гидропоника грекча суз бўлиб “Гидро”- сув, “Ponos”-ишчи, “Сувли иш эритмаси”- маносини англатади) бу қишлоқ хўжалик экинларини тупроқсиз маҳсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади.
Гидропоника шароитида ўсимликлар учун зарур бўлган барг мутадил омиллар жумладан ҳаво ҳарорати, намлиги иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид, тоза сув, макро ва микро озиқа элементлари билан таъминлаш суний равишда вужудга келтирилади.Мутадил шароитларни вужудга келтирилиши натижасида ўсимликларда кечадиган фотосинтез жараёни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб ўсимликларни ўсиши ривожланиши ва мўл хосил бериши таъминланади.
Бундай янги технологияни Ўзбекистонга жорий қилиш учун Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2011 йил ноябрдаги ПҚ-1647 сонли Жанубий Корея Республикаси грант маблағларини жалб этган ҳолда “Ўзбекистонда намунавий иссиқхоналарни барпо этиш” лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ 2013 йилда Тошкент давлат аграр университетининг илмий-тадқиқот ва ўқув тажриба станциясида янги намунавий иссиқхона ишга туширилди.
Намунавий иссиқхонанинг умумий майдони 0,50 га бўлиб шундан иссиқхона 0,45 га хизмат кўрсатиш иншоатлари майдон эса 0,05 га. ни ташкил этади.

Иссиқхонанинг асосий элементлари қуйдагилардан иборат:
• иссиқхона каркас типидаги ярим айлана метал конструкцияли;
• иссиқхонанинг тепа қисми, ён томонлари ва ер юзаси махсус полеэтилен плёнка билан қопланган;
• ўсимликни қуёш иссиқлиги таъсиридан ҳимоя қилувчи, алюминли пардалар, иссиқликни сақловчи унг, чап, орқа ва тепа пардалар;
• ўнг, чап ва орқа ён томонларидаги тўрлар;
• иссиқхонада ҳаво намлигини тартибга соливчи туманлатгич ускунаси;
• шамоллатиш тизими;
• сенсирлар (ҳаво харорати, намлиги ва иссиқликни ўлчавчи датчиклар).
• сув ва минерал ўғитларни сақлаш идишлари;
• сув ва минерал ўғитларни аралаштириш тизими, кўчат тайёрлаш касеталари, ўсимликни дастлабки ўстириш блоки ва кокос қипиғи;
• томчилатиб суғориш тизими;
• исситиш тизими (газ, нефт махсулоти билан ишловчи) ускуналардан иборат;
• иссиқхона элементларини автоматлашган бошқарув тизими.


Гидропониканинг асосий авзалликлари:
• тупроқ ва гўнгдан умуман фойдаланилмайди;
• ўсимликларнинг ўсув фазаларига боғлиқ ҳолда сувга ва минерал озиқа моддаларига бўлган талаби талаб қилинган миқдорда ва муддатларда тўлиқ таъминланади;
• минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлади;
• сув 60-70% гача иқтисод қилинади;
• гидропоникада иссиқлик оддий иссиқхоналарга нисбатан 25-30% гача тежалади;
• сабзавот экинларини пишиб етилиш даври 20-30 кунгача қисқаради, уларни ҳосил бериш даври эса 50-60 кунгача узаяди;
• гидропоника шароитида сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2-2,5 баробар кўп бўлишлиги аниқланган;
• сув ва озиқа эритмаларини томчилатиб суғориш тизими орқали ўсимлик илдизига тўғридан-тўғри етказиб беришлиги;
• тупроқдаги касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш;
• ерни экишга тайёрлаш ерни органик ўғитлар билан бойитиш, ишлов бериш, суғориш учун эгатлар очиш, минерал ўғитлар сепиш, бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари талаб қилинмайди;
• умумий экологик муҳитга салбий таъсири йўқ, қабул қилинган технологияда (экинлар учун берилган минерал ўғитлар ва касаллик, зараркунандаларга қарши сепилган препаратлар қолдиғи тупроқда тўпланиб турли салбий экологик оқибатларни келтириб чиқаради).

Гидропоника шароитида парвариш қилинаётган помидор учун ўтказилган тадбирлар:
• иссиқхонага гидропоника шароити учун мослаштирилган “Rapito” F
1 гибрид уруғлари экилган. (Голландия);
• кўчатларни жойлаштириш тартиби: кўчатлар ер юзасидан 50 см баландликда ўрнатилган ва махсус жихозланган стелажлардаги “Кокас” қаторларига 20 кунлик кўчат жойлаштирилди (стелажлар орасидаги 2 қатор кўчат бўлиб кўчатлар орасидаги масофа 33х30 см);
• кўчат қалинлиги 15 минг. туб/га;
• помидор икки ой муддат ичида (уруғ экилишидан бошлаб) тўлиқ гуллаш ва мева тугиш фазасига кирди;
• кўчатларга ҳар куни томчилатиб суғориш ва озиқлантириш амалга оширилмоқда (суғориш меьёри ўртача 12,0 м3 / сут. озиқа эритма сарфи 425 л/сут);
• помидор кўчатларини зараракунандалардан ҳимоя қилиш учун 5 марта, касалликларга қарши 2 марта дори сепилди;
• гулларни суний чанглатиш, пояни ипга боғлаш ва поя бачкиларини олиш ўтказилмоқда.

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!