Гидропоника усулида бодринг етиштириш

Ўзбекистонда куз, қиш ва баҳорда гидропоника усулида бодринг етиштириш мумкин. Ўткинчи муддатда қиш унча фойдали эмас, чунки ўсимликлар
ердагига қараганда тез қарийди. Гидропоника усулида бодринг етиштириш учун ТСХА-211 (Манул) ва Сюрприз 66 навлари энг истиқболлидир.
Бодринг кўчатлари ичига шағал-қум аралашмаси тўлдирилган сопол ёки пластмасса тувакчаларда етиштирилади.
Ҳар бир тувакчага 0,355 г дан преципитат ёки фторсизлантирилган фосфат қўшилади. Уруғ экилгандан то уруғ барглари ҳосил бўлгунча тувакчалари
кунига 2 марта илиқ сув, майс чиқаргшандан кейин олдин бир марта сув, В.А.Чесноков ва Е.Н.Базириналарнинг озиқли эритмаси, кейин бир марта сув ва
икки марта эритма, экишга бир ҳафта қолганда 3 марта эритма қуйилади.
30 кунлик бодринг кўчатларини тупроғи билан тувакчадан олиб, қаторлардаги ярмигача сув тўлдирилган чуқурча ёки эгатчаларга экилади. Дастлабки 2
кунда кўчатларга кунига 2 марта илиқ сув қуйилади. Учинчи кундан бошлаб озиқли эритма берилади.
Кўчатлар қаторлар орасини 80-90 см ва туплар орасини 35-40 см дан қилиб бир қаторлаб экилади. Шунингдек, 90х50х35см, 120х60х35 схемаларда икки
қаторлаб лента шаклида экиш усули ҳам қўлланилади.
Гидропоника усулида ўстирилаётган бодринг тик бағазларга кўтариб қўйилади.
Бодрингни парвариш қилишда деярли ҳамма жойда профессор В.А.Чесноков ва Е.Н.Базириналарнинг озиқ эритмасидан фойдаланилади. Лекин бодринг
ўсув даврида бўлиб-бўлиб озиқлантирилса, ҳосили анчагина ортади.
Эритма субстратга пастидан кунига 2-4 марта берилади, лекин бунда унинг юқориги 1,5-2 см қатламига тегмаслиги керак. Эритма 30-40 дақиқа
давомида берилади. Ҳар ҳафтада эритма анализ қилинади ва тузатиш киритилади. Ойда бир марта эритма канализация тармоғига оқизиб юборилади,
субстрат эса рН=6,2-8,4 бўлган илиқ сув билан ювилади. Ҳар ойда бир марта эритма микроэлементлар билан барги орқали озиқлантирилади. Ўсув даври
охирида субстратдаги илдиз қолдиқлари йўқотилади. Йилда бир марта сульфат кислотанинг 0,3 % ли эратмаси ёки 5 % ли формалин билан
дезинфекцияланади.
Манба: «Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси» Т.Э.Остонақулов. agronet.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!