Иссиқхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар

 

ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

1 БОСҚИЧ: ЎЛЧАМ ВА МОДЕЛНИ ТАНЛАШ

Иссиқхона ўлчами уни қуриш учун мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолда танланади. Тавсия қилинадиган ўлчамга кўра, рентабеллик, қурилишга кетадиган харажат ва физик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, унинг кенглиги 12 м дан ортмаслиги ва 6 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Ўлчовни танлашда шуни эсдан чиқармангки, кенглиги 12 м дан ортиқ иссиқхоналар ҳар бир квадрат метр учун кўтариб турувчи равоқ юк кўтаришини мустаҳкамловчи тиргак қўйишни талаб этади. Шу сабабли, мана шуларни ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ўлчамни танлаш керак бўлади. Равоқлар ёғоч ёки металладан бўлиб горизонтал қўйилган устун мустахкамлгига қараб тиргак орасидаги масофа танланади. Ёдингизда бўлсин, иссиқхона равоқлари

2 БОСҚИЧ: ҲУДУДНИ ТАНЛАШ

Ўлчамни танлаб бўлгандан сўнг ҚИЭСИ ни қуриладиган жой ҳақида ўйлаб кўриш зарур. Бунинг учун сизот сувлари камида 3.5-4 м ёки ундан чуқурооқ бўлган ер танлаш керак бўлади. Сизот сувларининг яқин бўлиши иссиқхона ичида ҳосил бўладиган юқори намлик сабабли ўсимликлар ўстиришни қийинлаштиради. Бунинг иккита йўли бор. Тепалик шаклидаги ер майдонларида иссиқхона учун керакли ўлчамларда чуқур қазиш мумкин. Бундай усул девор қуришга кетадиган ҳаражатни тежаш имконини беради. Иккинчи усул бу ер сатхини кўтариш орқали сизот сувларини сатхини чуқурлигини оширишдир ёки зовур орқали сизот сувлари сатхини камайтиришдир. Майдонни танлаш учун компасдан фойдаланилади. Ўлчов тасмаси ва гўния ёрдамида иссиқхонанинг бурчаклари танланади. Иссиқхона қуриш учун жой танлашда иссиқхона ичидаги юқори намликни олдини олишда ер ости (сизот) сувларнинг чуқурлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу турдаги иссиқхоналар учун 3 м дан яқин сизот сувларининг бўлиши ярамайди. Сизот сувлари бўйича маълумотларни гидрогеологомелиорация экспедицияларидан билиш мумкин. Компассдаги N белгиси шимолни S белгиси жанубни билдиради. Иссиқхонани худудида компассни текис ёғочга ёки столга қўйиб бурчаклар аниқланади. Компасс остидаги жой текислигини шайтон невелир ёрдамида аниқлаб олиш мумкин.

Надпись:

 

 

ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР

ҚУЁШДАН НУРЛАНИШ

Сабзавотларни етиштириш ва иссиқхонани иситиш учун қуёш нурлари зарур. Қуёш кеч чиқса ёки эрта ботса иссиқхонага узоқ муддат давомида иссиқлик тушмайди ва сабзавотларни етиштириш қисқаради. Шунингдек, иссиқхона яқинидаги нарсалар (бино, иншоот, дарахт ва ҳк.) ҳам соя бериши мумкин. Энг яхши ҳолат – қуёш эрталаб соат 9 дан аввал чиқиши ва 15:00 дан кейин ботишидир.

 

ШАМОЛ

Агар иссиқхона эшиги шамол эсадиган томонга қўйилса, ташқаридан совуқ ҳаво кириши ҳисобига иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати пасаяди. Шунинг учун доим эшикни шамолга тескари тарафга қўйиш тавсия этилади. Шамол тезлиги ва мавсумий кўрсаткичларни гидрометеорология хизматидан билиш мумкин.

ҚОР

Қаттиқ қор ёғиши оқибатида иссиқхона тепасида кўп миқдорда қор қолиб кетса, унинг устига тортилган полиэтилен плёнкага зарар етиши мумкин. Кўп қор ёғадиган ҳудуларда полиэтилен билан тортилган юза нишаблиги қор тушиб кетадиган даражада катта бўлиши керак.

БАЛАНДЛИГИ

Баландликка кўтарилиш билан ҳарорат пасаяди. Шу сабабли паст баландликдаги водийда қурилган иссиқхонанинг самарадорлиги баланд тоғ ҳудудида қурилган айни шу ўлчамдаги иссиқонадан анча юқори бўлади. Баланд тоғ ҳудудлари учун иссиқхона қурилиш тизими мукаммал бўлиши лозим. Унга иссиқликни ушлаб қоладиган, тупроқни термоизоляция қиладиган материаллардан кўпроқ ишлатиш керак бўлади ва у торроқ бўлиши зарур.

АГАР ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАР БЎЛСА, ИССИҚХОНА ҚУРИШ УЧУН

ЖОЙ ЯРАМАЙДИ:

• ер майдонинг юқори қисми жануб тарафда жойлашган бўлса: Бу ҳолатда иссиқхонага тушадиган қуёш нурлари миқдори қисқаради. • ер майдонида шимол томонга йўналган камар бор: бу ҳолда иссиқхона шимолга йўналган бўлади ва кўп афзалликлари йўқолади.  захкаш (ботқоқли) тупроқ: тупроқ қишда тез музлаб қолади ва сабзавотлар ҳам музлаб қолиши мумкин. • ер майдонида қишлоқ хўжалиги фолияти учун хос бўлган тупроққа эга эмас (тош, қум, шағал, оҳак)

 

Надпись: 3 БОСҚИЧ: ПОЙДЕВОРНИ ТАЙЁРЛАШ

Пойдеворни тайёрлаш учун каркаснинг жануб томондаги девори тагидан эни 0.4 м дан ва чуқурлиги 0.6 м дан кам бўлмаган (чуқурлик иссиқхонанинг ички қисмидаги нолли белгига нисбатан олинади) узун чуқур қазиш керак бўлади.

Бетон қуйишда уни гидроизоляция қилишни унутманг. Бунинг учун М-150 макали бетондан фойдаланилади. Ён ва шимол томондаги деворларнинг пойдеворларини тайёрлаш учун чуқурлиги 0.6 м дан кам бўлмаган бетон таглиги билан қуйилиши зарур. Унинг эни эса, сизот сувлари 6 м дан чуқур бўладиган грунт учун унинг устига қуриладиган девор энидан кам бўлмаслиги лозим. Агар сизот сувлари яқинроқ бўлса, пойдевор чуқурлиги ва эни шунга мувофиқ катталаштирилади. Бунинг учун М-150 макали бетондан фойдаланилади. Эни ҳам, узунлиги ҳам, баландлиги ҳам 1 м дан бўлган девор камида 1.8 тоннани ташкил этади. Қумли ва лойли аралашмаларнинг зичлиги 1.6-2.1 т/м3ни, юмшатилмаган тоғ жинсларининг зичлиги эса 3.3 т/м3 ни ташкил қилади. Намлик деганда ўша грунтнинг сув билан тўйинганлик даражаси тушунилиб, уни топиш учун шу грунтдаги сув массасини грунтдаги қаттиқ жисмлар массасига бўлиш керак ва у фоизларда ҳисобланади. Агар бу кўрсаткич 30 % дан ортиқ бўлса, грунт хўл, агар 5% гача бўладиган бўлса қуруқ ҳисобланади.

4 БОСҚИЧ: ДЕВОРЛАРНИ ТИКЛАШ

Девор қуриш учун ишлатиладиган бир қатор материаллар бўлиб, улар қуёшэнергиясини кундузи иссиқлик тарзида йиғиб олади ва уни сутканинг энг совуқ пайти бўлган тунда чиқара олади.

Бизнинг шароитда бундай материалларга мисол қилиб хом ғишт ёки пахсани олиш мумкин. Энг асосий мезон бу деворнинг зич эканлиги (герметиклиги) ҳисобланади. Деворни қуриш танаффуслар билан амалга оширилади, яъни юқори қатламни қўйишдан олдин ундан аввалги пастки қатлам қуриб улгурган бўлиши зарур. Куз даврида ёғин тушмаслиги учун унинг устини полиэтилен билан ёпиб қўйиш керак бўлади. Деворларни битказиб, каркасни ўрнатиб бўлгандан сўнг деворларни қуритиш учун иссиқхонани +35°С гача иситиш лозим.

ШАМОЛЛАТИШ

Қуёшли кунларда иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати анча юқори (40°C дан ортиқ) бўлиши мумкин. Бу каби меъёрдан ортиқса исиб кетиш сабзавотларга зарар етказиш билан бирга турли касаллик ҳамда зараркунандаларнинг ривожланишига замин яратади. Қўлда бошқариладиган тешиклар иссиқхонанинг пастки қисмида икки тарафлама (эшик ва девор тешиклари) ва томда бўлиши кўзда тутилган. Иссиқ ҳаво тепака кўтарилади, ташқаридан келадиган совуқроқ ҳаво эса иссиқхонага пастки тешиклардан киради ва уни совутади, сўнгра у ҳам исиб, юқорига кўтарилади, сўнгра томдаги тешикдан чиқиб кетади.

Қуйида келтирилган жадвалга кўра шамоллатиш туйнугини улчамларини аниқлаб олса бўлади.

5 БОСҚИЧ: КАРКАСНИ ЙИҒИШ

Иссиқхона каркасини пўлат материаллардан ва трубалардан, алюмин материаллардан, ёғочдан ва пўлат симлардан йиғиш мумкин. Унга қўйиладиган асосий талаб қуриладиган каркас ва плёнканинг юкка ва шамолга чидамлилигидир.У ёки бу кўринишдаги каркасни танлашда уни синаб кўришингиз мумкин бўлади.

Қуйида келтирилган расмда ёғочдан, бурчак шаклли темирдан, пўлат симлардан ва тўртбурчак ёғочдан ясалган иссиқхоналарнинг турли кўринишлари акс эттирилган. Каркаснинг юк кўтарувчанлиги, эҳтимолий ёғинларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар метр квадрат юза учун 50 кг бўлиши керак. Шамолга чидамлилиги эса соатига 70 км дан кам бўлмаслиги лозим, чунки бизнинг ҳудудларда шамолнинг энг катта тезлиги мана шунга тенг.

Меъёрдан ортиқ қор ёғадиган ҳудудларда иссиқхонанинг жануб қисмидаги бурчак нишаблигини катталаштириш зарур. Металл трубалардан фойдаланишда унга оддий тарзда ишлов бериш билан керакли шаклга келтирилади.

6 БОСҚИЧ: ИССИҚХОНА РАВОҒИ УЧУН ҚОПЛАМАНИ ТАНЛАШ

Иссиқхона равоғи учун қопламани танлашда мавжуд маблағларга таянилади. Энг кенг тарқалган материал бу – ёруғликни 80% ўтказадиган полиэтилен пленкадир. Бир қаватли плёнканинг камчилиги шундаки, у иссиқликка унча чидамли эмас. Унинг иссиқликка чидамлилигини ошириш учун икки қаватли плёнкадан, уларнинг орасига ҳаво тўлдирган ҳолда ишлатиш зарур бўлади. Бунинг учун бозорларда ҳаво тўлдиришга мўлжалланган пневматик насос ва ҳаво клапани сотишади. Қуйидаги жадвалда ойна ва полиэтиленнинг хусусиятлари келтирилган.

Шаффоф материалларнинг зарур томони – уларнинг парникли таъсиридир.

Тушаётган қуёш нурларининг кўп қисми бинога ойна орқали етиб келади. Бу нурлар ойнали хонанинг ички деворларини иситади. Хона ичидаги ҳарорат унинг деворлари бераётган ҳарорат ва унинг шаффоф шифтига урилиб исийдиган ҳарорат ҳисобига умумий ҳарорат янада ортади.

7 БОСҚИЧ: ТОМ ҚИСМИНИ ЁПИШ

Том нишаблиги 35°ни ташкил қилади. Қишда, қуёш уфқдан унча баланд бўлмаган ҳолатда бу нишаблик қуёш энергияси тушишинг энг мақбул бўлишини таъминлайди. з пайтида эса қуёш тик кўтарилганда том иссиқхонанинг маълум қисмига соя беради ва унинг ортиқча қизиб кетишининг олдини олади. Иссиқхонанинг шимолий том қисмининг хар бир метр квадратида ўртача 300 кг дан 450 кг гача оғирлик бўлади.

Шуни ҳисобга олган холатда Томни изоляция қилиш учун изоляция қатлами (сомон, ёввойи буталар ва бошқаматериаллар)дан фойдаланилади. Изоляцияни яхшилаш ва сабзавотлардан қуёшнурларини қайтариш учун томга оқ парашют ёки оқ мато тортилиши мумкин.

Бундай шакл …. га қараганда ички ҳажмни қисқартиради.

8 БОСҚИЧ: ИССИҚХОНА УЧУН ТЕРМОАДЁЛ ТАЙЁРЛАШ

Сувга чидамли, осилган ҳолда ҳам юк кўтара ладиган ва иссиқликни ёмон

ўтказадиган матолар термоадёлни тайёрлаш учун керак бўладиган материаллар ҳисобланади. 1-жадвалда материалларнинг иссиқликни ўтказувчанлик коэффициенти келтирилган. Бунинг учун мос келадиган ва топиш мумкин бўлган материлларга қўй жуни, ПВХ, ватина ва минерал момиқ, брезент, фольгизол, синтепон, пенополистиролни мисол қилиш мумкин.

ТЕРМОАДЁЛ ҚАТЛАМЛАРИНИНГ СХЕМАСИ ҚУЙИДА КЕЛТИРИЛГАН

Надпись:

Термоадёл тайёрлаш учун иссиқхона ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда равоқ учун мос карниз тайёрлаш керак бўлади. Карниз кўндаланг ёки тикка (вертикал ёки горизонтал) жойлашган бўлиши мумкин. Шунга кўра термоадёл четларига халқачалар қўйиш мумкин бўлади. Карниз учун диаметри 32 мм дан кам бўлмаган трубалардан фойдаланилади. Қуйидаги 9-расмда ичкаридан маҳкамланган термоадёлга мисол кўришингиз мумкин.

 

 

 

Манба: mehnat.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!