Ўзбекистонда иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди

Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер шакли давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий қилинади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрда “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

• мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишнинг бутун занжирини ўз ичига олувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер шаклини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий қилиш;

• энергиянинг муқобил манбалари, энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини яратиш;

• иссиқхона комплексларини улар жойлашган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, тупроқ-иқлим шароитлари, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, туташ инфратузилма ва логистика объектлари, ҳудудларнинг энергия ресурслари билан таъминланиш даражаси ва иссиқхона хўжалиги самарадорлигига таъсир этувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;

• бозор конъюнктураси таҳлили асосида ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари турларини кенгайтириш;

• импорт қилувчи давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш;

• мазкур қарор талаблари асосида иссиқхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат бозорида ушбу йўналишдаги малакали мутахассисларга бўлган талабни тўлиқ қондириш.

Манба: uza.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!