ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ОЗИҚЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

Кўчат экилгандан сўнг, мева бергунга қадар 5 г азотли ўғитлар 10 л сувга эритилиб, 10 кун давомида 1-2 маротаба берилади. Мева бериш пайтида 10-12 г 7 кун мобайнида 2-3 маротаба, тўлиқ мева бериш даврида эса, 10-15 г 5 кун мобайнида 2-3 маротаба бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни кўп бериш бодринг сифатига ва чидамлигига салбий таъсир қилади. Фосфорли ўғитлар кўчат ёшлик даврида 2-3 г 10 л сувга 10 кун оралиғида 2-3 маротаба, мева бериш даврида 4-5 г 10 л сувга 7 кун оралиғида бир маротаба, тўлиқ мева бериш даврида 3-4 г 10 л сувга 5 кун оралиғида бир маротаба бериш тавсия этилади.

Калийли ўғитлар кўчат ёшлик даврида 8-10 г 10 л сувга 10 кун оралиғида 2 маротаба, мева бериш даврида 8-10 г 10 л сувга 7 кун оралиғида бир маротаба, тўлиқ мева бериш даврида 15-20 г 10 л сувга 3-5 кун оралиғида бир маротаба берилган маъқул.

 

Булардан ташқари кальций, магний ва микро элементлар ҳам бериш керак. Кальций ва магний элементларини ёшлик даврида бериш яхши натижа беради. Бодринг учун озуқалар илдизи орқали берилиши керак. Баргидан озуқа берилганда эҳтиёт бўлиш керак, чунки баргидан озуқа бериш баргларни касал бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бутун вегетация даврида бодринг кўчати ҳосилга киргандан бошлаб азот нисбати калий ва фосфор озуқаларига нисбатан 1:2 нисбатда ошириб борилади. Чунки бодринг бошқа экинларга нисбатан азотга кўпроқ. талабчан.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!