Иссиқхонада экинларни ўсиш даврида ўғитлаш

Ўсиш даври давомида иссиқхона тупроги таркибидаги азот ва калийнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ҳамда қисман ювилиб кетиши эвазига у мунтазам равишда озиқлантирилиб турилиши керак.

Тупроқни биринчи ўғитлаш кўчат экилганидан 15-20 кун ўтгач, амалга оширилади. Тажриба натижаларидан келиб чиқиб, тупроққа солиниши зарур бўлган озиқ элементлари  ҳисоблаб чиқилади. Биламизки, тупроққа нормадан кам булган элементларнинг солиниши табиийдир. Бироқ  улар кв м ердаги ўғит, кўпи билан 70 г, таркибидаги концентрацияси эса 0,7 фоиз бўлиши лозим.

Ўсимликнинг ривожланиши давридаги озиқланиши ҳар хил бўлади. У одатда озиқ моддаларининг камида 10 фоизини ypyғ униб чиққанидан то гуллагунига кадар, 20 фоизини шоналагунига қадар, 80 фоизини мева тугиш даврида ўзлаштиради.

Шунинг учун ҳам биринчи ўғитлашдан кейинги ўғитлашлар оралиги 10 кунни ташкил этади, яъни ҳар 10 кунда бир маротаба ўғитлаб турилади. Шу мақсадда ҳар кв м ердаги бодрингни бир марта ўғитлаш учун 10 л сувга, гулга киргунича — 10 г аммиак селитра, 15 г калий селитра, 40 г суперфосфат; мева тугиш даврида — 30 г аммиак селитра, 15 г калий хлорид, 60 г суперфосфат берилади. Помидорни ўғитлаш учун эса кўчатлар илдиз отганидан кейин — 15 г аммиак селитра, 50 г суперфосфат, 20 г калий хлорид; икки-учта шохчада тугунчалар пайдо булиш даврида — 30 г аммиак селитра, 20 г суперфосфат, 30 г калий хлорид; мева тугиш даврида — 40 г аммиак селитра, 40 г суперфосфат, 30 г калий хлорид берилади. ҳ а р кв м майдонга 10 л суюқ озиқди эритма сарфланади. Органик ўғитлардан турли хил гунглар сувга аралаштирилиб 1:8 нисбатда ишлатилади.

Илдиздан ташкари озиқдантирилганда, айникса, куз-қиш ойларидаги булутли ҳаво ва тупроқ ҳарорати пасайган, ўсимликнинг илдиз системаси учун нокулай булган даврида минерал ўғитлар эритма ҳолида пуркалади. Айникра, буртма нематода билан касалланган ўсимликка минерал ўғит эритмаларини пуркаш ижобий таъсир курсатади.

Илдиздан ташқари озиқлантиришда суперфосфат, калийли сульфатнинг сувли эритмаларидан ҳамда мочевина ва куйидаги микроэлементлардан фойдаланилади: бор, марганец, мис, руҳ молибден ва кобальт. 10 л сувга кушиб тайёрланадиган макроэлементлар куйидаги микдорда олинади:

суперфосфат – 10-12 г, аммоний сульфат — 7—8 г, аммиак селитра — 5—7 г (ёки 10 г мочевина).

Суперфосфат эритмаси ўсимликка пуркашдан 1-2 сутка олдин тайёрланади. Бунинг учун 1 кг суперфосфат 20 л сувда эритилади. Бир сутка давомида суюклик бир неча марта яхшилаб аралаштирилади. Пуркалишидан турт-беш соат олдин аралаштириш тухтатилади. Хосил

бўлган сувли эритма докадан утказилади ёки махсус фильтрланади. Калий сульфат, аммиак селитра ва мочевина ишлатилишидан олдин сувда эритилади.

Макроэлементлар эритмасининг дастлаб концентрация килинган бор эритмаси тайёрланади. Бунда ҳар литр сувга 2,86 г бор кислотаси, 1,8 г марганец сульфат, 0,08 г мис купороси, 0,1 г аммоний молибдат сарфланади. 10 л микроэлементнинг суюк эритмасига 10 мг кур эритма аралаштирилади. Иссиқхонанинг минг квадрат метрига 250—300 л тайёр суюк макро ва микроэлементлар сарфланади.

Илдиздан ташкари озиқлантириладиган ўғитлаш ишларини илдиз оркали озиқпантириш билан бирга ҳам олиб бориш мумкин. Замонавий иссиқхоналарда озиқ моддалари бериш ишлари ёмгирлатиш курилмалари ёрдамида бажарилади. Эритмаларнинг концентрацияси бошқариш пультида белгиланади ва у концентрометр ёрдамида автоматик равишда саклаб турилади.

Таъкидлаш керакки, пуркаш ишларини ҳаво очиқ ёки булут кунлари эрталаб соат 11-12 гача, кечкурун соат 18:00 дан бошлаб амалга ошириш зарур.

Ю, Махмудов ва бошқалар – “Иссиқхона”