Иссиқхонада сабзавот етиштириш ишлар тақвими

416

Иссиқхона сабзавотчилиги қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, халқимизни қорли-қировли кунларда ҳам сарҳил, сервитамин озиқовқат
маҳсулотлари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Иссиқхоналарда сабзавот экинларидан юқори ҳосил олишда чет эл дурагайларини қиммат баҳоларга сотиб олиб етиштириш ва минерал ўғитларни кўп
қўллашнинг ўзи етарли эмас. Бунда барча агротехник чора-тадбирлар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши, экинлар учун иссиқхоналарда мақбул микроиқлим
яратилиши юқори ва сифатли ҳосил гаровидир.
Иссиқхонада сабзавот етиштириш учун йил давомида қилинадиган ишлар рўйхати:
Декабрда — иссиқхоналарда хўжалик асбоблари таъмирланади ва дизенфекция қилинади. Иссиқхона учун гўнг ва чиринди тайёрланади. Янги
парниклар учун чуқурлар қазилади. Эртанги карам уруғини сепиш учун иссиқхоналар чириндилардан тозаланади ва уруғлари сепилади.
Январда — иссиқхоналар чириндилардан тозаланади, сўнг гўнг ва тупроқ билан тўлдирилади. Иссиқхоналарда эртанги карам уруғлари 15 январ
ойигача сепилади. Шунингдек бодринг ва помидор экинлари ўз вақтида парвариш қилиб турилади. Эртанги карам кўчатлари яккаланади. Иссиқхона
атрофидаги майдонларга экиладиган кўчатлар гўнг чириндили тувакларга кўчирилади.
Февралда — иссиқхоналар бақлажон, қалампир уруғлари сепишга тайёрланади. Иссиқҳоналардаги карам кўчатлари суғорилади, шамоллатилади ва
озиқлантирилади. Бодринг ва помидор кўчатлари кўчат етиштириладиган иссиқхонадан ҳосил етиштириладиган бошқа иссиқхонага кўчирилади.
Иссиқхонага редиска, укроп, кашнич, шавел экилади.
Мартда — иссиқхоналарда помидор, қалампир, бақлажон кўчатлари етиштириш учун чириндили тупроқлар билан тўлдирилади. Эртанги помидор
кўчатлари тувакларга кўчирилади. Кечки помидор, бақлажон ва қалампир уруғлари мартнинг биринчи 10 кунлигида сепиб тугалланади.
Апрелда — иссиқхоналарда далага экиш учун помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари танланади. Кўчатлар йиғиштириб олинган иссиқхоналар
дорилаб ўрнига помидор, қалампир, бақлажон, бақлажон, бодринг, қовоқ ва бошқа экинлар экилади. Редиска ва турли кўкатлар: барра, пиёз, шавел,
укроп, кашнич йиғиштириб олинади.
Май ойида — иссиқхоналардаги помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари ва бошқа экинлар кўчатдан бўшаган иссиқхоналарга экилади. Илгари шу
экинлар билан банд бўлган иссиқхоналар чопиқ қилинади, суғорилади ва фосфорли ўғитлар билан ўғитланади. Иссиқхоналарда ёппасига помидор
узила бошлайди.
Сентябрда — иссиқхонага ва унинг атрофига экилган помидор, қалампир ҳамда бақлажон ҳосили узилгач, охирги сув берилади. Иссиқхонанинг
иситиш асбоб-ускуналари таъмирланиб, кузги-қишки мавсум учун иссиқхонларга бодринг кўчати экилади. Гўнг-чириндили туваклар тайёрланади.
Октябрда — иссиқхона ва унинг атрофидаги майдонларга экилган помидор, қалампир ва бошқа экин поялари йиғиштириб олинади. Ерга компост
яхшилаб аралаштирилади. Иссиқхоналар учун чириндили тупроқ тайёрланади ва иссиқхона атрофидаги майдон шудгорлаб чиқилади.
Ноябрда иссиқхоналардаги асбоб-ускуналарни тузатиш ва иссиқхоналарни таъмирлаш ишлари давом эттирилади. Иссиқхона бодринг ва помидор
уруғларини сепишга тайёрланади. Уруғ экиладиган яшиклар ясалади, сўкчакларга тупроқ тўлдирилади. Иссиқхоналар учун гўнг ва чириндили
тупроқ тайёрланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!