Иссиқхоналарда намликни назорат қилиш

Ҳаво намлигини камайтириш учун шамоллатишни кучайтириш, суғоришлар сонини камайтириш ва тупроқ юзасини юмшатиш ҳамда ҳароратни ошириш йўллари билан мувофиқлаштиради. Ҳаво намлигини кўпайтиришда эса акси. Ўрта Осиё шароитида баҳор фаслида иссиқхонада ҳавонинг нисбийнамлиги кўп бўлишидан кўра етишмаслиги сезилади. Бу, айниқса, бодринг экинида намоён бўлади.

Ҳозирги кунда иссиқхоналарда ҳавонинг нисбий намли-гини созлашда, яъни ҳавонинг нисбий намлиги камайгандатуман ҳосил қилувчи қурилмалардан фойдаланилмоқда. Буқурилма ҳавонинг нисбий намлигини оширади ва ҳароратни пасайтиради.Туман ҳосил қилувчи қурилма (Coolnet) Иссиқхоналарда тупроқ намлигини созлашда турли суғориш усулларини қўллаш, суғориш сони ва жадаллигини кўпайтириш, суғоришлар вақтини ўзгартириш зарур. Суғориш учун фойдаланиладиган сув кам нордон реакцияли бўлиши, унинг таркибидаги қуюқ қолдиғи 1 фоиздан ошмаслиги керак. Сувнинг иссиқлиги эса 23-25 °С бўлиши керак. Совуқ сув билан суғорилса, хусусан бодринг ва помидорда, илдизларининг нобуд бўлишига ва ўсимликнинг сўлиб қолишига сабаб бўлади. Ўсимликлар қиш ва эрта баҳорнинг офтобли кунларида, тупроқ яхши қизиганида эрталаб суғорилади.Тупроқли иссиқхоналарда намланадиган қатлам ўсимликларнинг ёшига кўра, сукчакдагида 10-20 см ни, сўкчак, тувакча ва яшикларда эса тупроқнинг қалинлиги тўлиқ намланиши керак. Бодринг тез-тез суғорилади, аммо оз миқдорда, помидор эса камроқ суғорилади, аммо сув катта меъёрда берилади. Суғорилганда тупроқда етарли даражада намлик тўпланишини таъминлаш керак, аммо меъёридан ортиқ намланиб кетишига йўл қўймаслик лозим.

Иссиқхоналарда экинлар ёмғирлатиб, шланга орқали, тупроқ остидан, томчилатиб ва импульсли усулда суғорилади. Ёмғирлатиб суғориш барг ҳароратини пасайтириб, ўсимликни қизиб кетишидан сақлайди ҳамда ўсимликларни озиқлантиришда, зараркунанда ва касалликларига қарши эритмаларни пуркашда ҳам фойдаланилади.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда иссиқхоналарни қуришда ва аввал қурилган иссиқхоналарда ёмғирлатиб суғориш мосламалари ўрнатилмоқда.

Ёмғирлатиб суғориш тизими

Ўсимликларни суғориш меъёри ўсимлик тури ва ёшига, қуёш радиациясининг жадаллигига, тупроқнинг сув-физик хусусиятлари ва бошқа омилларга боғлиқ. Ўзбекистонда сабзавот экинларининг суғориш меъёри у даражада юқори бўлмай; 5-7 л/м2 ни ташкил этади. Сув ёки озиқали эритма на- сос ёрдамида тақсимлагичдан коллектор орқали тарқатувчи трубаларга, улардан эса ўсимликлар қаторлари орасидаги эгатлар устига ўрнатилган капилляр трубаларга юборилади.

Томчилатиб суғориш тизими одатда ҳавони намга бойитувчи тизим билан қўшиб йиғилади.

Томчилатиб суғориш

Иссиқхонада томчилаб озиқлантириш тизими тегишли концентрацияли озиқали эритмани сифатли тайёрлаш ва тарқатувчи тармоқ орқали ҳар бир кўчатга меъёрида узатиб беришни таъминлайди. Бунда сув, ўғит ва электр энергияси сарфи камаяди.

Манба: «Иссиқхоналарда микроиқлим шароити» Тузувчилар: С.A. Юнусов– Тошкент давлат аграр университети Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ