Иссиқхонани салқинлатиш тадбирлари

Ўзбекистонда баҳор ва ёз ойларида қуёш ёруғлигини жуда ошиб кетишига, тўғрироғи юқори узун тўлқинли радиация туфайли экин ўстириладиган иссиқхоналарни қизиб кетишига олиб келади.

Бу қизиб кетишни ҳеч қандай шамоллатиш ҳам йўқота олмайди, бунинг бирдан-бир йўли иссиқхонанинг ичига кирадиган радиацияни камайтиришдир.

Уни қопламаларни йиғма чодирлар билан экранлатиш, бордонлар, ҳимоя сеткалари ёпиш, жалюзаларни қўллаш ҳисобига эришилади. Бу материаллар нурларнинг айрим қисмини ўзига ютади, қизийди ва иссиқликни плёнкага беради.

Қизиб кетишга қарши иссиқхоналарнинг саррови бўйлаб, пуркагичлар орқали қопламаларни 10% ли бўрнинг сувли аралашмаси билан оқлаш йўли кенг қўлланилади.

Қопламалар устидан ёмғирлатиб сув сочиш ҳам қуёш радиациясини ичкарига киришини сезиларли камайтиради.

Бундан ташқари арзон усуллар сифатида тупроқ лойқаси ва сўндирилган оҳакнинг сувдаги аралашмасини қўллаш ҳам яхши самара беради.

Манба: agrobloger