28.5 C
Uzbekistan
Суббота, Июнь 15, 2019
Домой Агро янгиликлар Ёпиқ далада помидор етиштириш бўйича агротехник тавсиялар

Ёпиқ далада помидор етиштириш бўйича агротехник тавсиялар

 

КЎЧАТ ЕТИШТИРИШ.

Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат уч хил усул билан тайёрланади.

1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан.

2. Уруғни махсус тайёрланган жойга шаблон усулида экиш усули билан.

3. Пикировка қилиш усули билан.

1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 25 – 30000 та уруғ олинади. Кўчат етиштириш  учун яхши чириган гўнг ва унумдор тупроқ билан 5/1 нисбатда аралаштирилади. Ушбу  аралашма буғлаш ёрдамида дезинфекция қилиниш керак.Уруғлар ораси 5 – 15 см  гача оралиқда 1,5 – 2 см чуқурликда экилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Уруғлар тез униб чиқиши учун улар нам тупроққа экилади. Уруғ экиб бўлингач,  устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан мулчаланади.5-6 кунда экилган уруғларни  ердан тўлиқ униб чиқади. Помидор уруғларининг ердан униб чиқиши учун иссиқлик меъёри 24-26°С Ниҳолларда  1-2 тадан чин барг пайдо бўлган даврда уларни 10×10 см катталикдаги озиқали  тувакчаларга кўчириб ўтказилади. Ниҳолларни кўчириб ўтказишдан бир сутка олдин  улар қондириб суғорилади, бу эса уларни осон кўчириб олинишини таъминлайди. Кўчатларни суғоришда жуда эхтиёт бўлиш лозим, уларни ўта намланиб кетиши ёки  тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш  бажарилгани маъқул. Юқори сифатли кўчатнинг 8-9 тадан барги бўлиб, баландлиги 18-20 см, новдасининг  қалинлиги эса 0,8-1,0 см, бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида улар  орасидаги касалланганлари, ўсишдан жуда орқада қолган, нозик кўчатларни чиқитга  чиқариб, олиб ташланади.

Ниҳолларда биринчи иккита чин барг пайдо бўлиши ва уларни дастлабки ўсув  даврида ҳаво ҳарорати кундузи 13-16°С гача, кечаси 11-13°С гача пасайтирилиши,  айниқса, эртаги навларда биринчи гулшодасидаги мева сонини кўп бўлиши  натижасида ҳосилдорликни юқори бўлишини таъмин этади. Кейинчалик ҳаво  ҳароратини очиқ кунларда 20-24°С, булутли кунларда 18-19°С, кечаси эса 16-17°С  атрофида сақлаш лозим бўлади. Кўчат тайёрлаш вақти: 1. Кузги – қишки мавсум: сентябрь  2. Қишки–баҳорги мавсум: ноябрь – декабрь 3. Ёзги – кузги мавсум: июнь Ёзги–кузги ва кузги-қишки мавсум учун уруғлар тувакчаларга экиш йўли билан,  қишки – баҳорги мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули ва пикировка қилиш  усули тўғри келади. Кўчат етиштириш учун иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 18-20°С, кечки ҳарорат  эса, 15-16°С бўлгани маъқул. Иссиқхонада етиштириш. Тупроқ тайёрлаш: Помидор ўсимлиги бўз, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларга экилади. Сизот сувлари  юза жойлашган, шўрланган ва кислотали (нордон) тупроқлар помидор учун унчалик ярамайди. Cабзавот экинлари унумдор ерга жуда талабчан. Ўтлоқи-ботқоқ, буз  тупроқлар хам помидор етиштиш учун етарли даражада озиқага эга эмас. Шунинг  учун сабзавот етиштиришда ер таёрлашга алоҳида этибор берилади ва керакли  миқдорда органик ва минерал ўғитлар солинади. Кўпчилик сабзавот экинлари учун  (рН) тупроқнинг ишкорийлиги 6-6,5 бўлгани маъқул. Тупроқни (рН) ишкорийлигини  махсус асбоп билан ўлчанади. Бундан ташкари тупроқ ғовакли ва сувни хши шимиб ўтказувчан, ўзида намни яхши сақлайдиган бўлиши лозим. Иссиқхона тупроғини яхши унумдор холатга келтириш учун унга органик ўғитларни (гўнг, товуқ гўнги, торф) ва минерал ўғитлар солиб яхшилаб ерни хайдаш тавсия этилади. Чириган гўнг 50т/га товуқ гўнги 30т/га торф 50 т/га солиш тавсия этилади. Органик угитла тупроқунумдорлигини оширади. Органик ўғитлар тупроқга солинганда тупроқда микроорганизмлар яхши ривожланишига ёрдам беради, бу эса ўз навбатида ўсимликни тупроқдан озиқани яхши ўзлаштиришига ёрдам беради. Помидордан юқори ҳосил олиш учун органик ўғитлардан ташқари минерал ўғитлардан хам  фойдаланиш керак. Минерал ўғитлар ҳосилдорликни оширишда асосий манба  ҳисобланиб улардан тўгри фойдаланганда ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириши  мумкин. Ер унимдорлиги ва тупроқ таркибидан келиб чиққан холда гектарига 250-300 кг фосфор (Р) 150-200 кг калий (К) 250-300 кг азотли (N) ўғитлар солиш тавсия этилади. Фосфорли ўғитни 100% калийли угитни 50%ни ерга солиб хайдаш, азотли ўғитларни ва калийли ўғитни колганини экин экишда то ҳосил йиғилгунига қадар бериш тавсия этилади.

КЎЧАТ ЭКИШ ВА ЕТИШТИРИШ ТАВСИЯЛАРИ.

КЎЧАТ ЭКИШ ДАВРИ 3 МАВСУМГА БЎЛИНАДИ.

1. КУЗГИ – ҚИШКИ МАВСУМ.

2. ҚИШКИ – БАҲОРГИ МАВСУМ.

3. ЁЗГИ – КУЗГИ МАВСУМ.

КУЗГИ-ҚИШКИ ОБОРОТ (МАВСУМ). Кузги-қишки мавсумда иссиқхоналар учун кўчатни кўчатхоналарда тайёрлаш зарур. Кузги-қишки мавсумда уруғ июнь оҳири июль бошларида сепилади, доимий жойга кўчатлар август ойи бошида ўтказилади. Уруғ  ва тувакчалар қишки-баҳорги мавсумдаги каби тайёрланади. Дастлаб иссиқхона қопламаси устига охак ёки лой сепилади, тувакчаларга озиқали аралашма солиниб, яхшилаб суғорилади уруғлар 0,5-1 см.дан кўп бўлмаган чуқурликда экилади. Майсалар  пайдо бўлгўнга қадар 2 марта, эрталаб ва кечқурун суғориб турилади. Уруғлар униб чиққандан сўнг улар бир кунда бир марта, яхшиси кечки пайт суғорилгани маъқул.1 хақиқий барг чиқарганида тувакчалардаги кўчатлар чириган гўнг билан 2-3 см кўмилади бу ёш ниҳоллар поясини бақувват ўсишига ёрдам беради, чунки ҳаво ҳарорати иссиқ бўлгани сабабли, поялар сўлиб кетиши мумкин. Шунинг билан бирга 3-4 хақиқий барг чиқаргандан сўнг кўчатлар ёруғлик билан тўйиниши учун иссиқхона юзаси яхшилаб ювилиши лозим. Вегетация даврида кўчатлар илдизи ва барглари орқали озиқлантириб турилади.

Помидор кўчатлари аввалдан суғориб қўйилган агатларга экилади, экиб бўлингандан сўнг кўчатлар ариқлар орқали суғорилади, 4-5 кундан сўнг яна суғорилади. 15-20 кундан кейин эса кўчатлар ипга тортилади ва ўсимлик атрофи чопиқ қилинади, минерал ўғитлар солиниб, суғориш ишлари олиб борилади. Кейинчалик помидор ўсимлигига шакл берилади асосий поя қолдирилиб, бачкилари олиб турилади. Помидор ўсимлиги ёруғликка жуда талабчан бўлиб, кўчатлар иссиқхонага  экилгандан кейин декабр-январ ойларида ёруғлик етишмаслиги натижасида  одатдагига нисбатан чангдонларида чанг ҳосил қилиш камаяди. Шу туфайли  ўсимликнинг биринчи гулшодасида қишки-баҳорги ўсув даврида мева тугиши  жуда суст бўлади. Экин экилган майдонларда гулларни чангланипш учун ТУ  (трихлорфеноксиуксус кислотаси) препаратидан фойдаланиш лозим, уруғчилик майдонларида эса ўсимликларни силкитиб чиқиш (ёғоч билан сўри симларига уриб чиқиш) кенг қўлланилади ёки ҳар бир гулшодани тебратгич ёрдамида тебратиб чиқиш яхши тадбир ҳисобланади. Ўсимликларда фотосинтез жараёнларини тўлиқ амалга оширишда ҳарорат  ва ёруғликдан ташқари ҳаво таркибидаги С02 (карбонат ангидрид) гази  миқдори катта аҳамиятга эгадир. СО2 газини ҳаводаги таркиби меъёрида  бўлиши учун уни ҳавода 0,15-0,2 фоиз атрофида бўлишини таъмин этиш лозим  (В.А. Бризгалов ва бошқалар 1983 й.). Помидор ўсимлиги тупроқ намлиги 80-90  фоиз бўлишини талаб этади.

Ҳавонинг нисбий намлиги эса 60-70 фоиз атрофида сақланиши лозим. Ҳаво  намлиги кўрсатилган меъёрдан ошиб кетиши ўсимликларда мева тугиши  ёмонлашиши ва уларнинг кулранг чириш, кладоспориоз ҳамда фитофтора  касалликлари билан зарарланишига сабаб бўлади. Ҳавонинг нисбий намлигини пасайтириш шамол ҳайдовчи парраклар орқали амалга оширилади, суғориш куннинг бирйнчи ярмида қуёшли об-ҳаво шароитида амалга оширилади. Куёш радиацияси кўпайиб бориши ва ҳаво нами миқдорига қараб ўсимлик бир ҳафтада  1-2 маротаба суғорилади.

Куз ойларида ёруғликнинг секин-аста пасайиб бориши туфайли, иссиқхоналардаги ҳаво ҳарорати ҳам шунга қараб ушлаб турилиши лозим. Ноябрь-декабрь ойларида кундузи ҳаво очиқ бўлганида 20-23°С, булутли кунларда 18-20°С ва кечқурун 15-17°С, тупроқ ҳарорати эса 17-18°С бўлиши лозим. Ҳаво намлиги 60-70%, терим тугашига бир ойқолганида ўсимлик ўсиш нуқтаси чилпиб ташланади. Шундай қилинганида мевалар тез пишиб, ҳосилдорлик ҳам ошади.

Гуллар ноқулай шароитларда яхши мева боғлаши учун, ўсимлик гулшодаси махсус  стимулятор препаратлар (ТУ, ренгумит, томатон, полистимулин) билан чанглатилади.

Ушбу препаратлар билан помидор гуллари ишлов берилганида мевалар 7-10 кун  эрта пишади, меванинг ўртача массаси 15% гача ошади, товар махсулот чиқиши эса  20% ошади.

(ПЕРЕХОДНОЙ) МАВСУМ. Ушбу мавсум учун иссиқхонани фойдаланиш учун тайёрлаш,  уруғ сепиш ва кўчат экиш ишлари кузги-қишки мавсум сингари олиб борилади, аммо  бу ишлар бир ой кейин, яъни уруғлар августнинг биринчи декадасида (ўн кунлигида)  сепилади, кўчатлар доимий жойга эса сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.  Ушбу муддатда экилган помидор экини август, сентябр ва октябр ойларидагига  нисбатан юқори бўлган ёруғликдан фойдаланилади.

Иссиқхона юзаси ўз вақтида ювилиши керак. Чунки ушбу экиш мавсумида помидор  экини максимал даражада ёруғликдан тўйиниши ва бу эса унинг нормал ўсиб  ривожланиши, юқори ҳосил тўплаши ва ҳосилнинг декабрь-январ ойларида пишиб  етилишига олиб келади.

Оралиқ мавсумда иссиқхона ҳарорати 18°С дан паст бўлмаслигига эътибор бериш керак. Ҳароратнинг 12°гача тушиб кетиши ўсимликнинг тупроқдан озиқ моддалари,  асосан фосфорнинг сўрилишини 50% гача пасайтиради. Шунинг учун бу муддатда  ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланишида мухим ўрин тутади. Тувак ва илиқ тупроқ  тайёрлашга катта эътибор бериш керак.

Оралиқ муддатда помидор ўсимликлари тепага ўсишга мойил. Помидор экинининг бу тариқа тепага ўсиши пояга шакл беришни (ён бачкиларни чилпиб ташлашни) қийинлаштиради, юқорига қараб ўсишга мойиллиги меваларнинг кичик бўлиб  қолишига хам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун помидор ўсимлигини жуда чўзилиб ўсиб кетмаслигига эътибор бериш жуда мухим, бунинг учун помидор пояси вегетация даврида 2-3 марта тушириб турилади. Биринчи марта улар ноябрда 0,8-1 метргача туширилади. Пояларни тушириш ён бош тарафдаги ўсимликлардан бошланиб, навбатма- навбат бутун қатор тахланади. Иккинчи марта поялар январ-феврал ойларида туширилади. Ушбу агротехник усулларни вақтида ва тўғри олиб борилиши ҳосилдорликнинг хар метр квадрат ердан 3,5 кггача ошиш имкон беради. Ҳосил сифати 20-25%, уларнинг биокимёвий таркиби ва таъм кўрсаткичлари ошади, чунки ўсимлик пояларини тушириб ётқизилганда минерал моддаларни сўрилиши ошиб, ўсимлик тез ва нормал ўсишига туртки бўлади.

ҚИШКИ-БАҲОРГИ ЭКИШ МАВСУМИДА к жуда камайган бўлади. Помидор уруғларини экиш октябр ойи оҳирлари – ноябр ойи бошларида бошланади, кўчатларни экиш эса ноябр ойи оҳири, декабр ойининг биринчи ўн кунлигида амалга оширилади.. Помидор учун ҳавони яхши ўтказувчан, ғовак латоген ва зараркунандалар билан зарарланмаган тупроқдан тайёрлаш керак. Кўчатларни қўш қатор усулда 80+80х40см оралиқда экилади. Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кўндаланг чуқурчаларга стаканнинг 3 дан 2 қисми ўмиб бажарилади. Жуда эртаги экиш муддатида экиладиган ўсимликлар гуллаш даврида бўлиши лозим. Кечроқ экиш учун эса нисбатан ёш кўчатларни экишга рухсат этилади.

Кўпинча помидор ўсимлигида вегетатив ўсувчи новдалари кучли ўсиб мева тугиши камайиб кетади, бу холатни ғовлаб кетиш деб аталади. Новдаларининг қалинлиги 2,5-3,0 см га етиб, юқоридаги барглари тўқ яшил рангга киради ва буралиб ўсади. Бундай холат асосан кўпинча тупроқ (бодрингдан сўнг) нитратли азот миқдори жуда кўпайишидан содир бўлиб ўсимликнинг илдиз қисми жуда кучли ривожланиб ва ортиқча намгарчиликка сабаб бўлади. Чириган қипиқ солиш ва биринчи мева тугилгунча уғоришни тўхтатиб туриш, ўсимликлар меъёрида ўсишини таъмин этади. Бундан ташқари ушбу даврда (биринчи гулшодасида) мева тугишини яхшилаш мақсадида ўсимликларни озиқлантириш даврларида таркибида азоти бўлган озиқа моддаларни бермаслик лозим.

Экишдан олдин ва ўсув даврида органик хамда минерал озиқа моддаларни тупроққа солиш тупроқни агрокимёвий тахлили натижаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Органик моддалар миқдори 20 фоиз атрофида сақланиши талаб этилади. Бунинг учун кузги-қишки экиш даври тупроқда асосий ишлов беришдан олдин хар бир гектар иссиқхона майдонига камида 200 тонна чиринди лозим бўлади.

Тупроқ таркибидаги сувда эрувчи фосфор миқдори хар 100 гр тупроқда 100 мг, нитратли ва аммиакли азот миқдори 25-30 мг, сувда эрувчи калий 50-60 мг атрофида сақланиши керак. Бундан ташқари тупроқ таркибидаги хлор миқдори хар 100 гр тупроқда 0,02 фоиздан ошмаслиги, магний 25-30 м, кальций эса камида 100-120 мг бўлиши керак.Азотли ўғитларни калийли (KNO3) ва кальцийли (Са (NО3)2) селитра шаклидаги берилгани маъқул. Калийли ўғитларни сульфат калий K2SО4 шаклида, фосфорлиларни эса қўш суперфосфат Са (Н2Р04)2 шаклида ёки ўсув даврида якка аралашмали калий фосфат шаклда берилади. Экилган кўчатларнинг каноп ипли сўриларга боғлаб чиқилади, боғлашда илдиз бўғизини қаттиқ сиқиб қўймаслик, канопни қаттик тортиб боғлаб қўймаслик лозим бўлади.Ўсимликлар битта поя қолдирилиб шакл берилади. Бачки новдалар 6-7 см дан ўсиб кетмасдан уларни ўз вақтида юлиб ташлаш керак. Ўсимлик учини хар хафтада канопли ипга ўраб турилади, сўрини симли қисмигача ўсгач эса кўндалангига ўраб турилади. Мевалари пиша бошлаши даврида гулшодадан барча пастки баргларини олиб ташланади. Бу ишни хар хафтада бир маротаба бажарилиб, 1-2 тадан барги олиб ташланади. Ўсув мавсумининг тугалланишигача 6-7 хафта давомида ўсимлик учки қисмини юқоридаги гулшода тепасида 2 тадан барг қолдириб чимдиб турилади. Мевалар тўлиқ етилиб пишмасдан ёки қизил бўлиб пишган даврларда хар хафтада 2-3 маротаба терилади.

Тупроқ анализига қараб, тупроққа қанча миқдорда Азот (N), Фосфор (Р), Калий (К)ни солиш кераклигин билиб оламиз. 1 Га майдон учун ўртача 250-300 кг Азот (N), 250-300 кг Фосфор (Р), 150-200 кг Калий (К) тавсия қилинади. Бундан ташкари микроўғитлардан медь, цинк, молибден, бор, марганец ўғитлари хам керак булади. Бу элементларни ўсимлик кам миқдорда талаб килади, лекин шу ўғитлар етишмай колса ўсимлик ўсишдан тўхтайди, ҳосилдорлиги пасаяди. Микроўғитлар ўсимликка бир маромда етказилиши учун уларни минерал ўғитлар билан аралаштириб ишлатиш тавсия этилади. Экиш даврига қараб нав танланади ва кўчат таёрланади.
Кузги-қишки мавсум учун 40-45 кунлик, ёзги-кузгига 25-30 кунлик, қишки-баҳорига 35-40 кунлик кўчат экилади. Кузги-қишки мавсум учун ҳарорат пас бўлганда хам, кун кискариб ёруглик

етишмаганда гулини тўкмасдан яхши мева тугадиган дурагайлар танлаш керак булади. Бу мавсумга Элпида, Вернал, Аманета, (ENZA), Вулкан, Виктория, (NIRIT)
Астона (NUN), дурагайларини тавсия қиламиз.Ёзги-кузги мавсумга эса иссиқ шароитда хам гул тўкмасдан яхши мева тугадиган Вернал, Аманета(ENZA), Виктория Альфира(NIRIT) Шарлота, Абегал, (HAZERA), Тови-Рока(ZERAIM) дурагайларини экишни тавсия берамиз. Кишги-баҳорги мавсумга Белле, Ведетта, Буран (ENZA)
Жалила (SAKATA) Карин (NIRIT) ва бошка дурагайларни экишни тавсия берамиз. Иссиқхонада помидор 50х80х80 ёки 50х70х90 схемада экилади.Ушбу схемада ариклар олиниб ёки чуқурлар кавланиб кўчатларни унгицид (Перкур)га ботириб экилади. 1 га майдонга ўртача 22-25000 дона кўчат экиш тавсия этилади. Экилган кўчатлар 3-5 кундан сунг атрофи (теша чопик) юмшатиб чиқилади. Кўчат ерга яхшилаб ўрнашгач 8-10 кун ўтгач кўчат ёнидан чуқурча кавлаб озиқа берилади .Хар бир кўчатга 1 трдан озиқа қуйилади, кейинги озиқлантиришда кўпайтириб борилади. Хар 10-15 кун оралатиб илдиздан, сўнг баргидан озиқа берилиб боради.

Экилгандан 15-20 кун ўтгач кўчатлар канофга боғланиб 2-2,5 метр баландликдаги симларга осиб чиқилади. Иссиқлик етарли шароит яхши бўлган жойларда помидор
15-20 оралиғида гуллай бошлайди. Ўсимлик гуллагандан бошлаб арилар (шмел) ёки суний гормонлар: том, томатом, ренгулет ёрдамида экилган мавсумига қараб ҳар 3-5 кун оралатиб чанглатиб турилади.

Иссиқхона помидорлари ҳосилни асосий поядан берганлиги учун барг ёнидан чиққан ён шохчаларни олиб ташланади.Ўсимликни ёшлик даврида Кальций (Са), Бор
(В), Магний (Mg)ли ўғитлар бериш яхши натижа беради.

ИССИҚХОНАДА ҲАРОРАТ:

Кўчат экилгандан сўнг иссиқхонанинг кундузги ҳарорати кузги қишки мавсум учун 20-22°С, ёзги-кузги ва қишки-баҳорги мавсумда 20-25°С, кечки ҳарорат эса 3 та мавсумда ҳам 16-18°С бўлиши тавсия этилади. Иссиқхона учун оптимал нисбий намлик 65-75% гуллаш бошлангўнга қадар 70-75 %. Сўнг 65%гача пасайтирилгани маъқул. Иссиқхона ичида иссиқлик 40 градусдан ошиб кетса ўсимлик ўсишдан вагули чангланишдан тухтайди Ҳароратни меъёридан юқори бўлиши ўсимликларни ўсиб, ривожланишини тезлаштиради, натижада меваларни етилиши тезлашади, пояда ҳосил бўлиши камайиб, мевалари майдалашиб қолади. Ҳарорат паст бўлганда эса мева тугиши кечикиб, ўсимликларни новдалаши кучаяди, гулшодалардаги мева тугиш сони кўпаяди, натижада умумий ҳосилдорлик юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 14°С дан паст бўлганда чангдон ўсмайди ва мева тугиш бўлмайди, ҳарорат 33~-35°С дан юқори бўлганда хам чангдонлари стерил бўлиб мева тугиш жараёни бўлмайди. Ҳаво ҳароратини меъёрда бўлиши помидордан иссиқхонада юқори ҳосил олишни таъмин этади. Тупроқнинг қулай ҳарорати 16-20°С атрофида. Тупроқ ҳарорати 16°С дан паст бўлиши ўсимлик томонидан фосфорни қабул қилинишини сусайтиради, кейинчалик эса сув сўрилиши қийинлашади, ўсимлик ўсишини чеклаб қўяди. Тупроқ ҳароратини 28°С гача кўтарилиши, шу билан бирга тупроқ таркибидаги ишқорни кўпайиши, нафақат ўсимликни ўсишдан тўхтатиши, балки унинг фузариоз касалига чидамлилик хусусиятини хам йўқолишига сабаб бўлади.Иссиқхонага намликни ва иссиқликни ўлчайдиган асбоб қуйиш шарт.

СУҒОРИШ ВА ЎҒИТЛАШ:

Кўчат экилгандан сўнг маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда нисбий намликка қараб суғориш тавсия этилади.Иссиқхонада помидорни икки хил усулда суғорилади:
1. Арикдан суғориш.
2. Томчилатиб суғориш.
Сувнинг ҳарорати таҳминан 15-16°С кам бўлмаслиги тавсия этилади. Кўчатларни иссиқхонага экишдан олдин экиладиган майдон яхшилаб чопилиб, 80-90°С да буғлаш ва пестицид билан дорилаш яхши натижа беради.

Помидор бутун вегетация даврида шароитдан келиб чиққан ҳолда 6-12 мартагача суғорилади. Хар суғоришдан кейин ўсимликни ёшлик давридан то мева қилгўнга
қадар, пушталарини юмшатиб туриш керак. Суғориш ишлари олиб борилганда нисбий намлик 70 %дан ошмаслиги тавсия этилади.Суғориш билан бир қаторда ўсимликка шакл бериш ишларини тўғри ташкиллаштириш керак. Ўсимликка шакл берганда барг кесилган жойларга фунгицид дорилар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлади.Иссиқхонада ҳаво айланишини тўғри йўлга қўйиш керак. Озуқа берганда тупроқдаги РН (тупроқ ишқорийлиги) хажми 5,5-6 нормада. ЕС (тупроқдаги тузнинг концентрацияси ва электр ўтказкачанлиги) 1,5-2 ни ташкил қилиши керак.Ўсимлик касалланмаслиги учун хом хамицин, Тату фунгицидлари билан профилактика ишларини олиб борилади. Хар ҳил хашоратлардан (шира-трипс) сақланиш учун фримоновий лавушкалардан фойдаланиш яхши натижа беради.

ИССИҚХОНАГА ПОМИДОР ЭКИШ СХЕМАСИ 50 Х 80 Х 80 ЁКИ 40 Х 70 Х 90

Манба: mehnat.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!