Лимон касаллик – зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Ўсимлик бити. Кам ҳаракатли, 1-5 мм ли, қанотли ва қанотсиз сўрувчи ҳашаротдир. Унинг териси ниҳоятда нафис, ранги оч сариқ, тўқ сариқ, қизил, яшил, кулранг ва ҳатто қора бўлади. Энг кўп учрайдигани – яшил, энг яшовчани – қизилидир. Шира юмшоқ туқималар шарбати билан озиқланади ва одатда, ёш барг, шох, куртак ҳамда гулга тушади. Ҳашорот тез кўпаяди. У нафақат ўсимликнинг кучини сўради, балки вирусли касаллик ҳам ташийди. Гулларга энг кўп ўсимлик бити тушади. Шунинг учун лимоннинг ёнига гул қўймаслик керак.
Зарарланиш аломатлари. Ўсимлик бити тўдаси, одатда барг орқасига ёпишади, натижада, у рангсизланади, букланади ва ёш шохчалар қийшаяди. Барглар ёпишқоқ бўлиб қолади. Кўпинча ўсимлик ривожланишдан тўхтайди.
Кураш чоралари. Ўсимлик битини тушириб ташлаш учун кирсовун эритмаси билан яхшилаб ювилади (1 л сувга 30 гр совун). Бунда шохлар ва барглар иккала томонидан ювилиши зарур. Совунли сув тушмаслиги учун тувак тупроғи полиэтилен билан ёпилиб, ўсимлик тубига дока билан ўралади. Сўнгра ўсимликка дори пуркаш мумкин.
Зарарланиш аломатлари. Майда доналарга ўхшаш оч яшил личинкалар баргнинг орқа томонида бўлади. Ўсимликни майда оқ доғлар қоплайди, кучли зарарланган барглар тезда сарғайиб тўкилиб кетади.
Кураш чоралари. Бу кам ҳаракат зараркунанда билан улар пайдо бўла бошлагандаёқ курашиш керак. Яъни кўзга кўринганини дарҳол олиб ташлаш лозим. Шунда бутун ўсимликка тарқалмайди. Зараркунанда оз бўлса, қўлда териб, кирсовун эритмасига ботирилган латта билан олиб ташлаш мумкин. Зараркунандага қарши курашда қуйидаги воситалар яхши самара беради.

Актара. Бу препарат биз юқорида кўриб ўтган барча зараркунандаларга қарши ишлатилади. Таъсир этувчи модда – тиаметоксам. Сувда эрийдиган доначалар шаклида ишлаб чиқарилади. У илдиз ва барги орқали ўсимлик таркибига тез кириб бориш хусусиятига эга. Препаратни ўсимликка пуркаш шарт эмас, бевосита тупроққа қуйиш мумкин. Тупроққа қуйиш учун эритма гайёрланганда 10 л сувга 1 г, пуркаш учун 5 л сувга 4 г препарат қўшилади. Ишлов берилгач, ўртача 1 суткадан кейин зараркунандалар ҳалок бўлади. Унинг ҳимоя қилиш муддати пуркалганда, 2-3 ҳафта, тупроққа қуйилганда, 30-60 кун.
Агравертин. Препарат микробиологик синтез натижасида олинган табиий инсектоакарициддир. У ўргимчаккана, ўсимлик бити, трипсга қарши юқори самара беради. Препарат ҳашаротнинг асаб тизимини ишдан чиқариб ҳалок килади. У ампулада чиқарилади. Ўргимчакканага қарши 1 л сувга 2 мл, трипсга қарши 6 мл. Препарат қўшилади. У ўсимликка пуркалади ёки барглари бир теккис намланади. Зараркунандалар 2-3 суткада ўлади, препаратнинг юқори самараси 5-6 суткада кўринади. Ҳимоялаш муддати 7-20 кун.
Актеллик. Бу инсектроакарицид юқорида айтилган сурувчи зараркунандага қарши қўлланилади. Таъсир этувчи модда – пиримиф-фосметил. Цитруслар учун 0,4 мл, сувга 2 мл препарат солиниб эритма тайёрланади. Янги тайёрланган эритма ўсимликка бир текис пуркалади. Ҳимоялаш муддати 7-14 кун.
Фитоверм. Табиий олинган биологик препарат. Унинг асоси тупроқдаги микроорганизмлар ҳаёт фаолияти маҳсулидир. Таъсири агравертинникига ўхшайди, ўргимчаккана, ўсимлик бити, трипсга қарши ишлатилади. Ўргимчакканага қарши 0,2 л сув га 2 мл ўсимлик битига қарши 0,25 мл сувга 2 мл трипсга қарши 0,2 л сувга 2 мл препарат солиб эритма тайёрланади. Зараркунанда 2-4 кун ўтгач ўлади, энг юқори самараси 5-7 суткада юқори даражага етади. Ҳимоялаш муддати 7-20 кун.

Олдини олиш чоралари. Хона шароитидаги ўсимликларни зараркунандалардан асраш ниҳоятда чидамли бўлишни талаб қилади. Кейинчалик ойлаб даволагандан кўра, зараркунандалар пайдо бўлишининг олдини олган маъқул. Биз қуйида бир неча оддий профилактика чораларини кўрсатиб ўтамиз:

  •  ўсимликни ҳарид қилар экансиз, уни яхшилаб кўздан кечиринг. Ҳатто, унда зараркунанда кўринмаса ҳам албатта, ювинг ва 2-3 ҳафта ўсимликлар бор хонага қуймай туринг;
  •  зараркунандалар, айниқса баҳор-ёз ойлари ўсимликлар балкон ёки ҳовлига олиб чиққанда кўпаяди. Шунингдек, лимон ёнига гул қўйманг, зараркунанда гулга қўшилиб келган бўлиши мумкин. Дастлаб пайдо бўлган зараркунандани дарҳол йўқотиш учун лимоннинг шох ва баргларини яхшилаб кўздан кечиринг Шуни унутмангки, зараркунандалар жуда тез кўпаяди, ҳатто 1-2 таси ҳам катта хавф туғдириб кўпайиб кетиши мумкин;
  • ўсимликни ҳар ой камида бир марта тупроғига сув туширмай яхшилаб ювиш зарур. Суғориш, ёруғлик ва озиқлантириш режимига қатъий амал қилиш ўсимликнинг зараркунанда ва касалликларга чидамини оширади. Оққанот – кичкина (2-3 мм)
    қанотли ҳашорот. Оқ парвонага ўхшайди. Оқ чанг билан қопланган 2 жуфт қаноти бор. Улар асосан икки жуфт қаноти бор. Улар асосан пастки қисмига жойлашади.

Қалқондорни йўқотиш учун ўсимликлар залоннинг 0,3 % ли эритмаси билан (5-6 кун оралатиб 2 марта) яхшилаб пуркалади.
Қалқондорнинг аҳлати (эксперименти) га замбуруғ тушади. Бу куя барглардан ювилмайди. Уни йўқотиш учун баргларга қўшимча равишда 1 % ли бордос ёки 0,2% ли Кельтан эритмаси сепилади. Ўсимликлар гоммоз (танадан елим оқиши) билан касалланганда у бошланган пайтидаёқ ва ёғочликнинг зарарланган қисми то соғлом қаватигача кесиб олинади. Шундан кейин тозаланган жой 3% ли мис қўпороси билан дезинфекция қилинади ва 6OF қайнатмаси (6OF муми) суртиб қўйилади. Бундай қайнатма тайёрлаш учун конифоль ва асалари мумини (2:1) оз миқдорда мол ёғи қўшиб қиздирилади.
Касаллик ўсимликларга зараркунандалардан ҳам кўпроқ хавф туғдиради.  Зараркунандалар пайдо бўлганини эртароқ аниқлаш, халқона воситалар билан курашиш, учун кимёвий препаратларни қўлламасликнинг иложи йуқ.
Гоммоз. Бу цитрусларнинг ўзига хос касаллигидир. Касалликнинг сабабчиси турлича: кўчатни жуда чуқур ўтказиш, тупроқ музлаши, совуқ сув қуйиш, азотнинг ортиқчалиги ёки калийли уғитлар танқислиги, механик заҳар, ҳашарот ва микроорганизмлар
томонидан зарар етиши шулар жумласидан.

Новда пўстлоғида чўзиқ қўнғир ёки сариқ суюқлик пайдо бўлиши ушбу касаллик аломатидир. Ўсимликнинг тупроққа кирган жойида кўндаланг қўнғир-кизил дор юзага
келади. Бу жойлардаги қобиқ қурий бошлайди, ёрилади ва ундан елим оқиб чиқади.
Даволаш. Аввало, касалликнинг олдини олиш учун кўчатни тури ўтказиш, яхши дренаж, меъёрида озиқлантириш, фақат илиқ сув билан суғориш лозим. Агар касалга
чалинса, зарарланган жой пичоқ билан кесиб тозаланади, мис купороси ёки марганцовокислий калий эритмаси билан дезинфекция қилиш қайнатилган дарахт елими суртиш керак. Шунингдек, ўсимликка бордос суюқлиги пуркалади. Одатда, бордоснинг 1 %ли суюклиги ишлатиладиган пайтда тайёрланади. Бунда 3 л суюклик тайёрлаш учун 30 гр мис купороси ва 60 гр сўндирилган оҳак эритилади.
Оҳак бир стакан сувда эритилади, мис купороси эса қолган суюқликда (мис купоросини эритиш учун темир идишдан фойдаланманг). Оҳак суви тинимсиз аралаштирилиб секин мис купороси эритмасига қуйилади.
Баргларда доғ. Касалликни паразит замбуруғлар қўзғатади. Баргларда қинғир-қийшиқ қорамтир доғлар пайдо бўлади. Кейинги босқичларда доғлар бир-бирига қўшилиб бутун баргни зарарлайди. Агар даволанмаса, касаллик ўсимликнинг ҳамма қисмига тарқалади.
Даволаш. Зарарланган барглар олиб ташланади, ўсимликка системали фунгицид билан ишлов берилади, бир неча ҳафта сув пуркалмайди, суғориш кескин камайтирилади.

Антракноз. Бу касаллик иссиқ нам жойдаги ўсимликларда учрайди. Шунинг
учун ҳаммасидан кўпроқ хонадагига нисбатан иссиқхонадаги лимонлар касалланади. Антракноз баргларда қорақўнғир доғлар пайдо бўлиши билан бошланади. Касаллик авж олганда, бутун барг бутунлай қўнғир тусга киради ва ўсимликнинг ер устки қисми ҳалок бўлади. Намликнинг юқорилиги, фосфор ва калий етишмаслиги касалликни ривожлантиради.
Фунгицидлар. Булар ўсимлик касалликларини қўзғатувчиларнинг ривожланишига йўл қўймайдиган ҳамда уларга қарши курашда фойдаланиладиган пестицидлар гуруҳидан иборат. Пестицидлар таъсирига кўра, ҳимояловчи ва даволовчи, яъни зараркунандаларни кирувчи турларга бўлинади. Шунингдек, хонаки ҳамда системали
фунгицидлар мавжуд. Алоқали фунги цидлар пуркалгач, ўсимликда қолади ва унга теккан касаллик қўзғовчилар ҳалок бўлади. Системалилари эса ўсимликнинг ичига кириб, касаллик қўзғатувчиларни ҳалок қилади. Фунгицидларнинг таъсири турлича: баъзилари касаллик қўзғатувчиларни йўқотса, бошқалари танлаб таъсир этувчи захардир.

Манба: «Лимон етиштириш технологияси» Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ахборот-методик хизмати