“Мейер”. Бу нав лимон ва апельсиннинг табиий дурагайи ҳисобланади. Бу паст бўйли кичик тиканли ёки тикансиз дарахт. Барглари чўзиқ шаклда, барг бандларида унча катта бўлмаган қанотчалари мавжуд. Ҳосилга иккинчи-учинчи йил киришади. Мевалари турли шаклда: чўзиқроқ, юмалоқ ёки ноксимон, ўрта ва йирик, вазни 80-100 г. Пустлоғи юпқа, силлик, тўқ сариқ рангли, ўзига хос хушбўй ҳидли. Мағзи нозик, нордон шарбатга бой. Уруғи кам 6-10 дона. Меваларни сақланиш муддати узоқ эмас. Мевани хар йили ва мўл тугади. Мевалари октябрда етилади.
«Мессен лимони». Хақиқий лимонларга тегишли. Дарахти анча баланд бўйли, тарвакайлаган, пирамида шаклида, новдалари катта тиканли. Барглари ўртача катталикда чўзиқ шаклда. Барг бандларида унча катта бўлмаган қанотчалари
мавжуд. Ҳосилга учинчи йили киришади.
Мевалари ўртача ва йирик катталикда, оғирлиги 100-120 гр, чўзиқ шаклда унча катта бўлмаган буртиб чиққан жойи бор. Пўстлоғи қалин зич оч сариқ рангда. Мағзи серсув, нордон, яхши таъмли, жуда хушбўй. Уруғи кам 6-8 дона. Меваларининг сақланиш муддати узоқ. Ҳар йили мўл мева тугади. Мевалари декабр, январ ойларида етилади.
“Павловский”. Бу нав ҳавоскор селекциячиларнинг узоқ вақт изланишлари натижасидир. Бўйи 1,5-1,8 м ли, тиканлари кам ёки тиканли. Йилига 2 марта март-прел ва октябр ойларида гуллайди. Янги ғунчалар пайдо бўлиши, одатда, аввал шаклланган туганакларни тушиб кетишига олиб келади.
Шунинг учун туганаклар олхўри катталигига етгунча янги ғунчаларни узиб туриш
керак. Лимон қаламчаси томир отганидан 2-3 йил ўтгач (баъзан 4 йил) ҳосилга кира бошлайди. Меваси 8 ойдан сўнг ноябр-май ойларида пишади. Унинг силлиқ ва ялтироқ меваси сифати бўйича жанубда ўсадиган навларникидан қолишмайди. 100 г мевада 25-57 мг гача С витамини мавжуд. Пустлоғида эса 1,5-2 марта кўп. Мевасининг вазни 150-180 гр, аммо ўсимликда сони кам бўлса, 300 гр гача етади. Меваси нисбатан катта бўлгани туфайли ҳосил сони кўп эмас: тувакда экилган лимоннинг бир тупида 10-15 дона ҳосил бўлади. Бироқ йиллар утиб катталашган сайин 100 тадан ортиқ мева бериши ҳам мумкин.
Бу навга ҳаво қуруқлиги, қоронғулик, ёркин куёш нури ёмон таъсир курсатади. Ўсимликка узун новдаларини қисқартириб, шакл бериб туриш лозим. Бу тупроқнинг ҳосилдор бўлишини талаб қилади. Вегетатив усул (қаламчадан) яхши кўпаяди.
«Новогрузинский». Бу нав буйи 2 м га (баъзан 2,5 м) етади. Шохлари тарвақай-
лаган, барги кўп. Барглари оч яшил, ингичка, узунлиги 12-14 см ва эни 5 см бўлиши
мумкин. У йил давомида ҳосил беради. Гуллари йирик, оқ. Бошқа навлардан 1-3
йил кечрок гуллаб, ҳосил бера бошлайди. Меваси тухумсимон, ҳосилининг вазни 110-150 гр ли бир неча ўнта мевадан иборат, деярли уруғсиз бўлади. Мазкур нав меваси таркибида С витамини кўп: 10 гр дан 58 мгдан ортик бўлиши мумкин. Юқорига караб ўсган новдаларни кесиб туришни талаб этади.
«Мир». Бу Новогрузинский лимони ва сочинский апельсин навини чатиштириб яратилган. Буйи 1,8-2 м, майда оқ гуллари якка-якка жойлашади, аммо кўпинча 5-7 таси ғужумга тўпланади. Барча гуллар ҳосил тугади ва шунинг учун ҳар бир ғужумдаги 5 тагача мева осилиб туриши билан бошқа навлардан фарқланади. Думалоқ юпқа пўстлоқли меваси ниҳоятда хушбўй. У 3-4 йилда ҳосилга киради, мевасининг ўртача вазни 250-300 гр.
«Лисбон». Бу нав Америкадан келтирилган бўлиб, бўйи баланд, сербарг, тикани кўп. Гуллари оқ, хушбўй. Юпқа пўстли узунчоқ меваси 120-150 гр, уруғсиз (ёки жуда кам). Йилига 60 тагача мева беради. Мазкур нав бир томондан паст ҳароратга чидамли бўлса, бошқа жиҳати юқори ҳароратга, нам етишмаслигига бардош беради, ёруғликсевар.

«Вилла Франка». Нав АҚШ да яратилган. Ўрта бўйли, сербарг, шохлари пирамидасимон. Барглари йирик эмас, тухумсимон, гуллари майда. Тиканлари кам, 2-3 йилда ҳосилга киради. Тухумсимон меваси ўртача катталикда, пўсти деярли силлиқ. Меваси жуда мазали, вазннинг оғирлиги ўртача 150-500 гр.гача бўлади.
«Тошкент». Ушбу «Тошкент» ва «Юбилейний» навларини З.Фахриддинов яратган. Унинг буйи ўртача, барглари тўқ яшил, гуллари майда. Йилига 2 марта (баҳор ва кузда) гуллайди. 2-3 йили ҳосилга киради, кичик меваси (80-90 г) нинг пўсти юпқа, ранги зарғалдок. Ерга экилганда бўйи 1,5 метрдан 3 м гача, мева оғирлиги 200 гр бўлади. Мазкур нав ёруғсевар ва ҳаво намлигига талабчан. Кам ҳолларда шакл бериш мумкин.
«Юбилейний». Бутаси паст бўйли, одатда 1,5 м дан ошмайди. Барглари тўқ яшил, йирик ва қалин. Оқ йирик гуллари 15 тагача ғунчаси ғужумга тўпланади, 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси чўзинчоқ, пўсти қалин, ўртача вазни 400-500 г.

«Курский». Буйи 1,5-1,8 м дан ошмайдиган тарвакайлаган лимон бутаси барги тук яшил, чузинчок. Баҳор ва куз ойларида гуллайди. Гуллари йирик ва оқ бўлиб, 2-3 йилда ҳосилга киради. Юпқа пўстли мевасининг ўртача вазни 120-130 г гача бўлади. Мазкур нав кўп парваришга муҳтож эмаслиги ва серҳосиллиги туфайли хона боғдорчилигига иштиёқмандлар орасида жуда машҳурдир. Нав коронғулик ва сувсизликка чидамли. У -2°С гача қисқа муддатли совуққа бардош беради. Шохларига шакл бериб туриш зарур. Ёруғлик етарли бўлмаган ва ҳавоси қуруқ хонада яхши ривожланади ва нисбатан мулроқ ҳосил беради.
Манба: «Лимон етиштириш технологияси» Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ахборот-методик хизмати


















