Лимон дарахтини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш

Лимон дарахти иссиқхона ва ҳандакларда кўпинча юмшоқ сохта қалқондор, ўсимлик битлари, каналар билан зарарланади. Ушбу зараркунандаларга қарши Омайт (10 л сувга 3–4 г), Данадин (10 л сувга 10 г), Нигуол, Алтикор (10 л сувга 1,5 г) Вэртемэкс препаратини 0,5–0,8 фоизли қилиб сепса ҳам бўлади. Препаратлар ўсимликнинг ҳамма қисмини, айниқса баргларининг пастки тарафидан пуркалади.

Ўсимлик ғунчалаган ва гуллаган даврида пуркаш мумкин эмас. Ишлов эрталаб ва кечқурун ўтказилади.

Қора куясимон зумбуруглар ва оқ чириш касаликлар барглар ювилганда кетмайди. Барглар 1 фоизли Бордо суюқлиги эритмаси ёки 0,5% мис, хлор оксиди эритмасини қўшимча пуркалганда холос этади.

Ўсимлик танаси гоммоз елим оқиш билан касалланганида, касалликнинг илк босқичида шикастланган пўстлоқ қисми ва ёғочи соғлом қатламгача кесиб ташланади. Бундан сўнг тозаланган жой 3 фоизли мис купороси билан дизенфекция қилинади ва боғ катрони билан шувалади. Катрон тайёрлаш учун канифоль ва асал ари мўмига (2:1) оз миқдорда мол ёғи қўшиб эритилади.

Гоммоз билан зарарланган ва қуриган дарахт танаси атрофи илдизи билан қазиб олиниб ёндирилади, туроғи эса 1 фоизли формалин эритмаси билан дизенфекция қилинади.

Р.Абдуллаев

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!