Лимон дарахтининг биологик хусусиятлари

Лимонлар доим яшил, иссиқликни севувчи ўсимликлар бўлиб, асосан унча катта бўлмаган дарахтлар ёки буталардир. Минтака иқлими шароитига мос равишда улар йиллик вегитация даврида бир мартадан тўрт мартагача ўсишни тиклаш хусусиятига эга. Ўсимликнинг ўсишда тикланиши ва нисбатан тинч даври ўсимликнинг унинг ҳолатига, об-хаво ҳамда агротехника шароитига боғлик. Одатда ўсиш ҳавонинг ва тупроқнинг +9+10°С иссиқликда бошланади ва 5-6 илиқликда тўхтайди.
Ўсимликнинг ўсиш фаолияти учун энг яхши шароит ҳаво ва тупроқнинг +18+20°С иссиқликда яратилади. Бундай шароитларга ўсимлик учун мос жойни танлаш, илиқ сув билан суғориш ва тупроқни доимий юмшатиш билан эришилади.
Лимонларнинг илдизлар системаси попукли илдизлар тоифасига кириб, улар анча заиф ривожланган ва тупроққа унча чукур бормайди. Улар тувакларда ва ёни тик ёғoч бочкаларда ўстирилганда одатда илдизлар идиш четларини эгаллайди. Бундай идишларда 2-3 йилдан кейин ўсимликнинг илдизлари ғoвлаб кетади, бу эса унинг
ўсишини ва ҳосил қилинишини сусайишига олиб келади. Шунинг учун лимонларни вақти-вақти билан каттароқ тувакларга ёки ёни тик бочкаларга қайта экиш лозим.
Қиррали ёш куртаклар етилган сайин юмолоқлаши бошлайди.
Айрим тур ва нав лимонлар лимон новдаларининг барг култотида турли катталикдаги тиконлари мавжуд. Барглари эллипс шаклида, турли катталикдаги барголди майда баргчалари бор. Ёш барглар оч яшил, 1-2 ёшдан каттаси тук зангори рангда бўлади.

Ёш барглар нафас олиш аъзоси, катталари эса илдизларга, новдаларга ва меваларга озуқа берувчи озуқа моддаларини сақлаш жойи ҳисобланади. Бирдона меванинг ривожланиши ва етилиши учун ўнта ва ундан ортиқ физиологик фаол барглардаги озуқалар кўри сарф бўлади. Барглар аппарати йуқлигида мевалар тугулмайди. Хонадон шароитида барглар аппаратини сақлаш учун ёруғлик, ҳарорат ва ҳаво
ҳамда тупроқ намлиги сингари барча талабларга риоя этиш зарур.
Озуқа етишмовчилиги, ҳароратнинг кескин ўзгариши, ҳаво ва тупроқнинг қуруқлиги, ёруғлик етишмаслиги баргларнинг тушиб кетишига олиб келади. Баргларнинг ҳаётийлиги 2-3 йил давом этади, кейин улар тўкилади. Тўкилган баргларнинг алмашинуви янги ўсиб чиққанлари ҳисобига амалга ошади.
Лимон гуллари четдан чангланувчи ва ўзидан чангланувчи бўлиб, асосан учинчи ва тўртинчи тартиб новда чиқазишдаги бутоқларда ҳосил бўлади. Ғунчаларнинг нормал ривожланиши +16+18 °С ҳароратда ва ҳавонинг 70-80% нисбий намликда амалга ошади. Лимон гулининг нормал ривожланиши ва мева тугиши учун ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати +22+25 °С дан юқори бўлмаслиги керак.
Мевалари октябр ойида, айрим тур ва навларда эса декабрянвар ойларида етилади.
Лимонларнинг совуққа чидамлилиги катта эмас, -2-2,5 °С совуқда унинг мевалари музлайди, -3-4 °С совуқда барглари ва ёш новдалари, -6-7 °С совуқда эски новдалари, 8-9°С совукда ўсимлик бутунлай музлайди.
Лимонларнинг ўсиши, ривожланиши ва мева ҳосил бўлиши учун тупроқ шароити катта аҳамиятга эга. Улар учун сизот ерларда, структураси соз тупроқларда ва кучли шўрланган тупроқларда умуман яроқсиздир. Бу ўсимлик зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳавонинг яхши ўтказувчанлиги озуқаларга бой тупроқни хуш кўради.

Манба: «Лимон етиштириш технологияси» Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ахборот-методик хизмати