Лимон навлари 2-мақола

Павловский  нави.  Бу  нав  ҳавоскор  селекциячиларнинг  узоқ  вақт

изланишлари  натижасидир.  Бўйи1,5-1,8 м.ли,  тиканлари  кам  ёки  тиканли.

Барглари ялтироқ, силлиқ, чўзиқроқ(узунлиги5-15 см, эни8 см гача). Йилига

икки  марта  март-апрел  ва  октябр  ойларида  гуллайди.  Янги  ғунчалар  пайдо бўлиши, одатда, аввал шаклланган туганакларни тушиб кетишига олиб келади.  Шунинг учун туганаклар олхўри катталигига етгунча  янги ғунчаларни  узиб туриш керак. Лимон қаламчаси томир отганидан2-3 йил ўтгач(баъзан4 йил)  ҳосилга кира бошлайди. Меваси8 ойдан сўнг ноябр-май ойларида пишади.  Унинг  силлиқ  ва  ялтирок  меваси  сифати  бўйича  жанубда  ўсадиган навларникидан қолишмайди. 100 г мевада25-57 мг гача С витамини мавжуд.  Пўстлоғида эса1,5-2 марта кўп. Мевасининг вазни150-180 гр, аммо ўсимликда сони кам бўлса, 300 гр гача етади. Меваси нисбатан катта бўлгани туфайли ҳосил сони кўп эмас: тувакда экилган лимоннинг бир тупида10-15 дона ҳосил бўлади. Бироқ йиллар ўтиб катталашган сайин100 тадан ортиқ мева бериши ҳам мумкин.

Бу навга ҳаво қуруқлиги, қоронғулиги, чидамли, ёрқин қуёш нури ёмон таъсир  кўрсатади.  Ўсимликка  узун  новдаларини  қисқартириб,  шакл  бериб туриш лозим. Бу тупроқнинг ҳосилдор бўлишини талаб қилади. Вегетатив усул (қаламчадан) яхши кўпаяди.

Новогрузинский нави. Бу нав бўйи2 м га(баъзан2,5 м) етади. Шохлари

тарвақайлаган, барги кўп. Тиканлари анча мўл. Барглари оч яшил, ингичка,

узунлиги12-14 см ва эни5 см бўлиши мумкин. У йил давомида ҳосил беради.

Гуллари  йирик,  оқ.  Бошқа  навлардан1-3 йил  кечроқ  гуллаб,  ҳосил  бера

бошлайди. Меваси тухумсимон, ҳосилининг вазни110-150 гр ли бир неча ўнта  мевадан иборат, деярли уруғсиз бўлади. Мазкур нав меваси таркибида мўл С витамини мавжуд: 10 гр дан58 мгдан ортиқ бўлиши мумкин.

«Новогрузинский» нави юқорига қараб ўсган новдаларни кесиб туришни

талаб этади. У қаламчадан кўпайтирилганда баҳорда(апрел) экилгани энг кўп,  куздагиси(октябр) энг кам тутиб кетишини ҳисобга олиш зарур.

«Курский» нави. Бўйи1,5-1,8 м.дан ошмайдиган тарвақайлаган лимон

бутаси барги тўқ яшил, чўзинчоқ. Баҳор ва куз ойларида гуллайди. Гуллари

йирик ва оқ бўлиб, 2-3 йилда ҳосилга киради. Юпқа пўстли мевасининг ўртача вазни120-130 гр гача бўлади.

Мазкур нав кўп парваришга муҳтож эмаслиги ва серҳосиллиги туфайли

хона боғдорчилигига иштиёқмандлари орасида жуда машҳурдир.

Нав  қоронғулик  ва  сувсизликка  чидамли.  У2°С  гача  қисқа  муддатли

совуққа бардош беради. Шохларига шакл бериб туриш зарур. Ёруғлик етарли

бўлмаган ва ҳавоси куруқ хонада яхши ривожланади ва нисбатан мўлрок ҳосил беради.