Лимоннинг фойдали хусусиятлари

Лимоннинг ҳуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобаҳшлиги кўпчиликка маълумдир. Халқ табобатида лимон қон босими
кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, сийдик йўлларидаги тошларни
эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир.
Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.
Лимоннинг сиқиб олинган суви:
рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади;
тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади;
кўзнинг сариқлигини кетказади;
гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради;
гепатит (сариқ касаллиги) да ёрдам беради;
меъдани тоза қилади.
Лимон шарбати:
иштаҳани очади;
безгак билан оғриган беморларнинг ҳароратини туширишда ёрдам беради;
ошқозон-ичак касалликларида, ҳазмни яхшилаш учун ичилади;
организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида даво бўлади;
ангина, фарингит, грипп ва нафас йўлларининг шамоллашида ишлатилади;
лимон шарбатини уч-тўрт қошиқ наҳорда истеъмол қилиш организмдаги ўсмалар ўсишини тўҳтатиши мумкин.
Барглари:
меъда ва ички аъзоларини кучли қилади;
гипертонияда;
қанд касаллигида даво бўлади.
Лимон меваси пўсти:
пўстини оғизда тутиб турилса, ҳидни кетказади;
кийимга қўйилса куя тушишдан сақлайди;
турли кондитер пишириқлар пиширишда ҳам фойдаланилади;
лимон қобиғини қуритиб, қуруқ чой идиши ичига солинса, чой дамлаганда ҳушбўй ҳид келиб туради.
Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади.
Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади.
Манба: namnews.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!