Ковано Васе – паст бўйли мандарин нави. Тупи кичикроқ, шох-шаббаси ихчам, бўйи 1,5–2 метрга етади. Мевалари юмалоқ, ўртача йирик, вазни 120–140 г келади. Пўсти тўқ сариқ, мазаси аччиқ-чучук. Шарбати таркибида 0,5–0,8 фоиз кислота, 6,5–7 фоиз шакар, 15–20 фоиз С витамини бўлади. Экилганидан кейин 5–6 йили айрим турларидан 12–15 кг гача ҳосил олиш мумкин. Цитрус ўсимликлар уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Пайвандтаг етиштиришда ва селекция ишларида асосан уруғидан экиб кўпайтирилади. Навдор кўчатлар вегетатив йўл билан етиштирилади. Ишлаб чиқариш шароитда цитрус кўчати вегетатив йў1 билан кўпаяди ёки қаламчадан ёки куртак пайванд қишлаш йўли билан етиштиради. Қаламчадан кўпайтиришда бир йилда пайванд қилиб кўпайтирилганда 2 йил, баъзан 3 йилда стандарт кўчат олиш мумкин.


















