ПАРНИКЛАРДА САБЗАВОТ КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ

Парниклар иситиш усулига кўра қуёш нури, сув, электр токи ва гўнг билан исийдиган парникларга бў линади. Ўзбекистонда гўнг билан ва сув билан исийдиган парниклардан фойдаланилади. Биологик ёқилғи сифатида уй ҳайвонлари гўнги энг кўп
қў лланилади. Шулар ичида энг яхшиси от гўнги ҳисобланади . Унинг таркибида 70-76 фоиз намлик, 0,05-0,06 фоиз азот бў либ, тез қизийди ва 7-10 кунга бориб ҳарорат 65-70· гача кўтарилади . Шундан кейин гўнг ҳарорати 30-35″ гача пасаяди ва 60-70 кун мобайнида шу даражада сақланиб туради.
Гўнг жамғаришга кузда киришилади ва памиклар ёнига бўйи 1,5-2,Ом, эни 4-лОм келадиган қилиб уйиб қўйилади. Қишки памикларнинг ҳар бир ромига 1,5м3 ва баҳорги парникларнинг ҳар бир ромига И м) дан тўғ ри келадиган миқдорда гўнг
жамғ арилади.
Кеч куз, қиш ва ўрта кўкламда об-ҳаво ноқулай бўлган кезларда очиқ жойда сабзавот етиштириб бўлмайди. Шунинг учун бу маҳалда сабзавотлар ёруғлик ва намлик билан таъмин этилган ёпиқ жойларда, памик ва теплитсада ўстирилади. Парник-теплитса хўжалиги учун ташлдлий хўжалик ва агротехника талабларига тўла жавоб берадиган ерлар ажратилиши керак. Бунинг учун жануб ёлд жануби-шарқ томони нишаброқ,
кун бўйи офтоб тушиб турадиган, ер ости сувлари чуқур турган, катта йў лларга яқин, водопровод сувини келтириш мумкин бўлган жойлардан ер ажратилади. Фермер хўжаликларининг алмашлаб экиш режасига мувофиқ парник-теплитса хўжалиги учун камида 10-15 гектар ер ажратиш керак. Бунда кўчатхона, памик, теплитса, ёрдамчи
бинолар ҳаммаси битта жойда бўлади. Натижада памик хўжалигига раҳ барлик,
рнеҳнатни ташкил қилиш ишлари осонлашади, теплитса ва парникларни техник усулда иситиш, рнеханизатсиядан кенг фойдаланиб рнеҳнат унумини ошириш мурнкин бў лади. Ҳар хии омборлар, гўнг тувакча ясаш цехи ернинг ширнол томонига жойлашади. Қолган ер кўчатхона, памик ва теплитсалар билан банд бўлади. Кўчатхоналарда
кечки қилиб чиқариладиган карарн, порнидор ва бодринг кўчатлари ва редиска, салат, гулкарам, кўк пиёз ва бошқа сабзавотлар етиштирилади.
Кўчатхона эни 1,5-2 метр, чуқурлиги 25-80 срн ва узунлиги 10-20 метрлик чуқурдан иборат бўлиб, чуқурнинг чети бузилмаслиги учун икки қатор пишиқ ғишт билан уриб чиқилади. Кўчатхоналар иссиқ ва совуқ бўлади. Иссиқ кўчатхона остига 15-25см қалинликда иссиқ гўнг ва унинг кетидан парник тупроғи солинади. Совуқ кўчатхонага фақат парник тупроғи солинади. Парникларда кўкламда эртаги кўчатлар, .қиш ва кўклам даврларида янги сабзавотлар етиштирилади.

Парниклар 500 та ромлик кварталларга ажратилади. Кварталда ҳар бири 20 ромли 25 тадан памик чуқури бўлади. Чуқурлар шарқдан ғарбга томон чўзилиб жойлашади. Чуқурларга гўнг ва чиринди келтириш ишларини механизациялаш учун кварталлар атрофида 1О-15м келадиган йўлИар, кварталлар оралиғида 5-8м кенгликдаги йўлИар қолдирилади. Парниклар ойнали ромлар билан ёпилади. Улар иситиш даражасига кўра
иссиқ, ўртача иссиқ ва совуқ парникларга бўлинади. Иссиқ парникларнинг чуқурлиги 70-80см, гўнг қатлами – 60см бўлиб, уларга январ, феврал ойларида уруғ экилади. Жуда эртаги гулкарам ва карам кўчатлари гўнг тувакларда пикировка қилиб (сийраклаштириб) ўстирилади.
Ўртача иссиқ парникламинг чуқурлиги 50-60см, гўнг қатлами 30-40см бўлади. Эртаки сабзавот кўчатлари пикировка қилинадиган ва кечкироқ кўчатлар етиштириладиган бу парниклар совуққа чидамли сабзавотлар ўстиришга мўлжалланган.
Совуқ парниклар чуқурлиги 25-30см бўлиб, ромларнинг катталиги 160-106см ёки 213х И 06см бўлади. Парникнинг иситилиш даражасига кўра гўнг ҳар хиИ қалинликда солинади. Иссиқ парникнинг ҳар бир ромига 1,6 кубометр, ўртача иссиқ парникнинг ҳар бир ромига эса бир кубометр гўнг босилади. Ўрта ҳисоб билан бир кубометр гўнг
0,5-0,6 тонна келади, демак 1000 та ром учун 500-550 тонна гўнг тайёрлаш керак бўлади. Тайёрланган гўнг қизиб, куйиб қолмаслиги учун уни 10 метр кенгликда, 1,5 метр баландликда уюм қилиб зичлаб босиш керак. Гўнг парникка солишдан олдин қизитила бошланади. Бунинг учун уюм паншаха билан титилиб, бузилиб бошқатдан ҳавол қилиб уюлади. Шунда гўнг совуқ вақтда 8-10 кунда, кейинроқ 4-6 кунда қизийди ва парникларга солинади. Парникка тушган гўнг бир бошдан белгиланган қалинликда, ўртача ҳавол қилиб босилади.
Парник тупроғи ҳар қайси парник роми учун 350 килограмм ҳисобидан тайёрланади. Парникларга тўлдириш учун зарарли ҳашаротлар тушмаган гўнгдан фойдаланилади. Унумдор ва ҳавони яхши ўтказадиган тупроқларни танлаш лозим бўлади. Парник тупроғи, қуриб қолганида ҳам қатқалоқ бойламаслиги керак.
Шу талабларга тўғри келадиган памик тупроғи яхши чириган гўнг чириндисига 30 фоиз чимзор тупроғи ва 5-10 фоиз дарё қуми аралаштириб тайёрланади.