ПОМИДОРНИ ТЕЗРОҚ ҚИЗАРТИРИШ БЎЙИЧА 8 ТА МАСЛАҲАТ

1. Биринчи қизарган помидор меваларини вақтида теринг.
2. Биринчи шохгача жойлашган барча баргларини олиб ташланг. Бунинг натижасида пастки қисмларда ҳаво айланиши яхшиланади. Бу тадбир фитофтороздан ҳам сақлайди.
3. Мева шодасининг учида жойлашган ўсимтани олиб ташланг.
4. Ҳосил даврига 1 ой қолганда суғоришни камайтиринг. Бунда ер ости сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ҳисобга олинади.
5. 40 томчи йодни 10 л сувга аралаштириб, помидор палагидан озиқлантирилади. Бу қизаришни тезлатади, замбуруғ касалликларидан ҳимоя!
6. 200г ўтин кулини 10л сувга қўшиб, ҳар бир палак тагига 1 литрдан озиқлантирилади. Бу тадбир суғорилган куннинг эртасига бажарилади.
7. 10г Калий гуматини 200л сувга аралаштириб, ҳар 10 кунда, ҳар бир палак илдизидан 1,5 л дан озиқлантирилади.
8. Кўпинча помидорни қизартириш учун иссиқхона димланади, бу нотўғри! Аксинча юқори форточкаларни кўпроқ очинг. Хавонинг яхши айланиши қизаришни тезлатади.

AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!