Пахтачиликда ғўза қатор ораларига культиваторлар ёрдамида ишлов бериш ва чуқур юмшатиш муҳим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади.

“Ердаги имкониятлардан тўғри фойдаланиш учун ерга мос равишда ишлов бериш керак. Культиваторда агротехник тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аслида намликни қочириш учун эмас, балки ердаги мавжуд намликни ўзида сақлашдир”, дея таъкидлади мутахассис.

Қатор ораларига ишлов беришда энг аввало культиватордаги ишчи органлар сонига алоҳида эътибор бериш лозим. Қатор ораси 60 см бўлганда культиваторда 5 та ғозпанжа, 8 та ККО, 20 та наралник, агар ўт босган дала бўлса, 20 та наралник ва 8 та пичоқ ўрнатилиб, жами ишчи органлар камида 33 та бўлиши керак.

Қатор ораси 90 см бўлганда 5 та ғозпанжа, 32-34 та ККО, бегона ўт тарқалган майдонда 8 та пичоқ 24-26 та наралник, жами 37-39 та ишчи органи ўрнатилиши сифатли культивация қилишни таъминлайди.