Уй шароитида мандарин етиштириш

Болалигимиздан мандаринни Янги йил байрами рамзларидан бири сифатида биламиз. Байрам дастурхонини усиз тасаввур эта олмаймиз. Мандарин инсон кайфиятини кўтариши фанда ҳам исботланган. Унинг муаттар ҳиди ва ширин-нордон таъми ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди. Мандарин шунчаки ширин мева эмас, организмимиз учун тенги топилмас витаминлар манбаи ҳамдир. Мандаринни нафақат бозордан сотиб олиш, балки уй шароитида тувакларда ҳам ўстириш мумкин.
Экиш учун уруғлар танлаш
Уй шароитида тувакда етиштириш учун мандариннинг дурагай (гибрид) данакчаларини танлаш мақсадга мувофиқ. Улар тезроқ униб чиқади, вақтли гуллайди ва ширин мевалар беради. Танланадиган данакчалар йўпқа, синган ёки учи қорайган бўлиши керак эмас. Бир тувакда етиштириш учун камида 5 мандарин уруғи экилиши лозим. Чунки экилган уруғларнинг барчаси ҳам ўниб чиқмайди.
Мандарин ўстириш учун солинадиган тупроқда торф бўлмаслиги лозим, чунки мандарин шўр тупроқни ёқтирмайди. Субстратни тайёрини дўконлардан олиш мумкин, бунда тупроқнинг ёрлиғида pH=6,5 -7 (нейтрал тупроқ) боридан танлаш керак. Ёки мустақил равишда 200 гр. яхши чириган чиринди, 200 гр. дарахт баргларидан ҳосил бўлган чиринди ва 100 гр. дарё қумидан қўшиб субстрат тайёрлаш мумкин.
Цитрус меваларни етиштиришда ягона қоида мавжуд — қанчалик тез уруғ ерга қадалса шунчалик тез униб чиқади. Шунинг учун мандарин данакчаларини қуритиб ўтирмай, олган заҳоти тупроққа 4 см чукурликка экиб қўйиш керак. Агар мандарин данакчаларини бирор сабаб туфайли вақтида экилмай қолса, уларни тупроққа ўтқазиш олдидан сувда 2-3 кун ивитиш зарур.
Экилган данакчалар ўниб чиқиши учун бир ойга яқин вақт талаб этилади. Данакчалар ўниб чиққунга қадар тупроқнинг намлиги ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб туриш керак. Бунда мандарин ўстириладиган ҳона ҳарорати +20°C тушиб кетмаслиги, +25°C дан ошиб кетмаслиги таъминлаш зарур.
Мандарин дарахтчаларини уй шароитида парваришлаш
Мандарин дарахтчаларини парваришлаш уларнинг ёшига қараб фарқ қилади. Агар мандарин кўчати 5 ёшгача бўлса, бундай дарахтчаларни мунтазам суғориб турилади. Баҳор ойларида дарахтчаларни шамолдан пана жойга тоза ҳавога чиқариб туриш керак.
Агар мандарин гуллашни бошлаган бўлса, унда доимий парваришдан ташқари қишқи уйқу даври ҳам берилади. Бу даврда ҳароратни +10..12°C даражада ушлаб турилади ва камроқ суғорилади. Баҳор фасли бошланиши билан ҳаво ҳарорати кўтарилиб +16..18°C даражага етганда дарахтчалар гул чиқара бошлайди.
Данакчаларидан ўстирилган мандарин дарахтчалари 5-6 ёшлигидан мева бера бошлайди. Мевалари таъми, ҳиди данакчалари олинган дарахт меваларидан
фарқ қилиши аниқ. Бу дегани янги дарахтчалари мевалари ширинроқ ва ҳўшбўйроқ бўлади.