Хонадондаги файзу барака сири нимада?

70 ёшли нуроний 100 миллион сўм кредит эвазига 7 сотих ташландиқ ерда иссиқхона барпо этган.
 
photo5470134859050625384.jpg
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Тошкентлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси асосан, томорқадан мўмай даромад олишни йўлга қўйган.
photo5470134859050625383.jpg
70 ёшни қаршилаган Файзиқул Муртозоқулов ана шундай миришкор деҳқонлардан. Файзиқул ота 100 миллион сўм кредит эвазига 7 сотих ташландиқ ерда иссиқхона барпо этган. Айни пайтда бу ерда 120 туп лимон ва мандарин кўчатлари орасида помидор етиштирилмоқда.
– Иссиқхонанинг баракасини ишлаган одам билади, – дейди Файзиқул ота. – Ўтган йили 2000 туп помидор етиштириб, 16 миллион сўмга яқин даромад қилдик. Бу йил бундан-да кўпроқ даромад олишни режалаштириб турибмиз. Лимон ва мандарин эса 3 йилдан сўнг ҳосилга киради.

 

Жамшид Ёрбеков олган суратлар, ЎзА​​
Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!